Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
А.  Ориповнинг  “Жаннатга  йўл”  достони  юзасидан мустаҳкамлаш. -

А. Ориповнинг “Жаннатга йўл” достони юзасидан мустаҳкамлаш.

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 1983 | Размер: | Автор: гость
. Акбардинова Турсунай Маратовна,
Ұлықбек атындағы жалпы орта мектебінің мұғалімі.
Түркістан қаласы
Дарснинг номи: Диёнатни бошингга тож бил.

Мавзу: А. Ориповнинг “Жаннатга йўл” достони юзасидан
мустаҳкамлаш.

Дарснинг мақсади:
Таълимий: Ўқувчиларнинг достон бўйича олган
билимларини мустаҳкамлаш, таҳлил қилиш.
Ривожлантирувчи: Изланувчанликка, ижодкорликка,
эркин фикрлашга ўргатиш. Дунёқарашини
шакллантириш.
Тарбиявий: Ўқувчиларни меҳр-муҳаббат руҳида
тарбиялаш, ҳалоллик, поклик, ростгўйлик
фазилатлариникамолтопшириш.
Дарснинг тури: Мустаҳкамлаш, таҳлил
Дарснинг услуби: изланувчанлик, ижодкорлик СТО, Жамоа
бўлиб ўйлаш технологияси элементларини қўллаш.
Дарснинг жиҳози: дарс режаси ёзилган плакат, интерфаол
тахта, асарга ишланган рангли расмлар, ҳадислар
ёзилган плакатлар.
Дарснинг бориши: а) ташкилий қисм:
синфни икки гуруҳга бўлиб, ном беришвауни
изоҳлаш , ўтилган дарсни сўраш .
б) асосий қисм:
- мавзу ва мақсадни баён этиш;
- дарсрежасибилан таништириш.
Дарс режаси

1. Бир айлана суҳбат
2 .Тўплаштириш .
3 Ўй чақириш .
4. Семантикалик карта.
5. Қарама-қарши элементлар.
6. Хулосалаш.
7. Мусиқали лаҳзалар.
8. Баҳолаш . Уйга вазифа.

Дарс ўқитувчининг кириш сўзи билан бошланади.
Ўқувчилар биз ўтган дарсларда адибимиз А.Ориповнинг ҳаёти ва ижоди
билан , жумладан, “Жаннатга йўл” достони билан танишганмиз.
Уйга достонни ўқиб, инсоний қадриятларимиз, табиатимизга мос
хусусиятларимизни исломий манбалардан фойдаланган ҳолда таҳлил
қилиш топширилган. Бу ерда ўқувчилар икки гуруҳга бўлинган:
1.Меҳр.
2. Муҳаббат.
Гуруҳлар номларини изоҳлайдилар
Меҳр - илоҳий бир туйғу бўлиб, инсониятга, жамиики мавжудотларга шафқатли бўлиш, ёрдам кўрсатишдир.Мусулмон одам тошбағир , қаттиқ кўнгилли эмас , балки меҳрли бўлишга интилиши лозим. Меҳр кўзда дейишади, меҳр билан бир-биримизга назар соладиган бўлсак, гавда аъзоларимиз бир-бирларига ғамхўрлик кўрсатиб, гавдамиз саломатлигини сақлагани каби орамиздаги муҳаббат ва ҳурмат янада ортади.Муҳаббат – ҳам илоҳий ҳис-туйғу бўлиб, қудратли кучга эга.Бу туйғу юракни чертса
борми , ҳам умид, ҳам қайғу ҳадя қилади.Муҳаббат фақат йигит-қиз ўртасидагина эмас, онага, болага, Ватанга,қариндош- уруғга , табиатга деган муҳаббат туйғуси ҳам бор.
Муҳаббат бор ерда ҳаётга қизиқиш, интилиш, умид пайдо бўлади.
Эзгу ишларга йўл очилади.
Хулоса қилсак, муҳаббат инсон учун керакли витамин.
Бу стратегия орқали ўқувчи ўз ўйин эркин етказади.
Меҳр бор ерда муҳаббат ҳамиша ёнма-ёндир.
“ Тўплаштириш” стратегияси
Ўтилган дарс юзасидан савол-жавоб ўтказиш:
1. А. Орипов қандай шоир?
2. Шоирқандайруҳдаижодқилдиванималаргаэришди?
Абдулла Ориповўзбекшоири, давлатарбоби, таржимон,
достоннавис.Шоир ижодининг асосини умуминсонийлик руҳи билан тўйинганшеърлар ташкил қилади. Шоир шеърларининг мавзу доираси жуда
кенг бўлиб, юрти Ўзбекистон ҳақида, меҳнаткаш халқи, инсон ваинсоний қадриятлар ҳақида, табиат, муҳаббат ҳақидадир У таржимонҳам бўлиб, итальян шоири Алигьери Данте қаламига мансуб “Илоҳийкомедия” асарини ўзбек тилига таржима қилди. Бундай меҳнатлариучун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига, Алишер Навоийномидаги Давлат мукофотига , Ўзбекистон халқ шоири деган унвонгасазовор бўлди.

Ўй чақириш:
Бешак билинг бу дунё, барча халқдин ўтаро,
Ишонмағил молингға, бир кун қўлдан кетаро
Ота-она қариндош қаён кетти фикр қил,
Тўрт оёғлиқ чўбин от бир кун сангаетаро.
Ҳар иккала гуруҳ шеърни таҳлил қиладилар ва достонга
боғлайдилар.Яъни бу дунёнинг ўткинчилиги , гоҳ шоҳ, гоҳ гадо бўлсин “Тўрт оёғлиқ чўбин от” устида ҳеч нарсасиз ҳушсиз ястанганича кетишимиз ифодаланган.Ҳар бир гуруҳ достон ғоясидан келиб чиққан ҳолда ўзларига
сарлавҳа танлайдилар.
1-гуруҳ “Оналарнинг оёғи остидадир равзаи жаннат” -деб
достондаги тимсолларни таҳлил қиладилар.
2-гуруҳ “Оқил эрсанг эранларға хизмат қилғил” -дея энг
улуғ зотонанингоналикхусусиятларинивабошқатимсолларни
таҳлил қиладилар.
Ўқувчи :
маҳшар тонги аста-секин оқариб келар,
кўз олдимда содир бўлди Улуғ Қиёмат, деб бошласа,
Ўқувчи: нариги дунё ҳодисалари нима билан бошланиши
ҳақида гапиради.
Семантикаликкарта
Достондан лавҳа

Тимсоллар Йигит Ўзга одам Чол Ота Фаришта Қария Кимса Дўст Садо


ЖаннатАросатДўзах

Семантикалик карта орқали ҳар бир тимсолдаги гуноҳ ва савобга мойил хусусиятларни таҳлил қиладилар .
Масалан: Меҳр – марҳаматли, юмшоқ кўнгил, катталарга ҳурматда,
кичикларга иззатда бўлиш.
Манманлик- ўзини улуғлаб, бировни менсимаслик.
Ғийбат- бировни ёмонлаш.
Бахиллик-кўролмаслик.
Ота-она ҳақида, дўстликка садоқат каби иллатларнинг баъзи бирлари қораланса, баъзи бирлари улуғланади.
Хулосалаш. Сиз достондаги тимсолларнинг хусусиятлари: ҳар бирининг қайғуси, қувончи, қилмишларига ўз муносабатингизни билдирдингиз.Сизнинг мурғак қалбингиз жаннат, дўзах , савоб, гуноҳ, нариги дунё кабитушунчаларни англаган бўлса, дарсимиз бесамар ўтмаганлигидан ўзимни бахтиёр сезардим. Мен дарсимни Оллоҳдан сизларга имон ва эътиқод тилаган ҳолда шоиримизнинг соҳир мисралари билан хулосалайман.
Орзум шул, ўчмасин ёнган чироғинг, Юлдуздай нур сочсин чашминг-қароғинг. Магар чинор бўлсанг, чинордай яша, Бевақт узилмасин бирон япроғинг.
Қарама-қарши элементлар
Яхши Ёмон
дўст
жаннат душман
дўзах
Баҳолаш: Уйга вазифа: Достондан келиб чиққан ҳолда эссе ёзиш. Мусиқали лаҳзалар
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.