Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
Алифбе байрами -

Алифбе байрами

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 1933 | Размер: | Автор: гость
. Шукурова Сайяра Сатимовна,
№81 Улугбек атындағы орта мектеп
ОҚО, Сайрам, Қарабұлақ
Сабақтың тақырыбы: Алифбе байрами

Покиза: Ассалому алейкум нурли кунлар юлдузлари!
Сардор:Ассалому алейкум келажак кундузлари!
Тахмина:Ассалому алейкум Ватаннинг эрталари!
Суғдиёна: Ассалому алейкум жажжи истиқлол юлдузлари!
Диас: Болалар тоғдай бўлсин,
Ҳур қизлар ойдай бўлсин.
Алифбе байрамимиз ҳам,
Тантанали тўйдай бўлсин.
Азиз: Даврага марҳабо ўғил-қизлар,
Қалбда меҳр уйғотган ой юлдузлар.
Келинг саводхонлик тўйин бошлайлик,
Меҳмонлар қалбига чўғлар ташлайлик.
Болалар ижросида карнай-сурнай рақс.
Покиза: Осмон узра камалак,
Эшитинг қизиқ эртак.
Бор эканда йўқ экан,
Оч эканда тўқ экан,
Қорабулоқ қишлоғида,
Улуғбек мактабида,
Устозлар мураббийлар.
Тинмай меҳнат қиларкан,
Жамоада барчалар.
Суғдиёна: Шу мактабнинг қошида,
Сайёра опа бағрида,
Ўқир қувноқ ўғил қиз.
Мисоли кўкда юлдуз.
Бугун байрам тантана,
“Саводхонлик” кечаси,
Олган билим,ўқишин,
Кўрсатарлар барчасин.
Ўқитувчи: Асалом мактабим муқаддас даргоҳ,
Асалом устозлар касб-кори сабоқ.
Ассалом ота-она,барча меҳмонлар,
Ассалом жажжи тойим менга қўш қанот.
Бугун кумуш қиш қўйнида “Алифбо” сабоқларидан қониб, диллари яшнаб,бўйлари ўсиб,орзиқиб кутган “Саводхонлик муборак ”тантанаси ҳамда “Янги йил” байрами билан қутлаб, жисмингизни соғлик,қалбингизда эса иймон-этиқод,меҳр-оқибат тарк этмасин дея келажаги буюк давлатимизнинг ҳақиқий эгалари бўлган,болажонларни даврага таклиф қиламан.
Болажонларимдаврага,
Таклиф қилай бирма бир.
Қулоқ солинг уларга,
Тарифлашар ўзларин.
Ўзларини таништириш шеъри.
22 та ўғил-қизларим,
Ақлирасо,ширин сўзларим,
Илм масканидан топган гавҳарим,
Суюкли тойчоқларим,кўзлари мунжоқларим.
Дилроза: Қош келдіңіздер ардақты қонақтар. Бүгін бізде «әліппе» мерекесін тойлап жатырмыз. Сіздерді кележатқан жаңа жыл мерекесімен құттықтаймын.
Таҳмина: Армысыздар жиналған ата-ана, үстаздар,
Жүздеріңізнен мейремлік нұртамар.
Алдарында жау қазандай қулпыраған,
Балғын шақты біз бақытты балалар.
Сардор: Здравствуйте дорогое гости . Здравствуйте наши школа. Добро пожаловат к нашим праздником. Желаем вам только добра.
Санжар: Устозларнинг ўғитин,
Дилимизга жойлаймиз.
Дилда ҳаяжон билан ,
Байрамимиз бошлаймиз.
Устоз: Директорга сўз берилади.
Энди эса юртбошимиз Н. Назарбаевнинг болажонларга бугунги байрам табригини етказмоқчимиз.
Сайдмардон: “Қазыр Қазақстан үлкен мүмкіндіктері бар елғана емес, сол мумкіндіктерді нақты жузеге асырып отырған мемлекетке айналды. Еліміз-бақ қонып батамен уйыған армандар жузеге асатын айбынды мемлекет. Осындай мемлекетте білім алып жатқан оқушыларды және сіздерді бугінгі әліппемен қоштасу атты мерекемен құттықтаймын.”
Устоз: Байрамингиз қутлуғ бўлсин болажонлар,
Қадамингиз нурга тўлсин қоқажонлар.
Бахтингизга Қозоғистон дея аталган,
Юртимизда тинчлик бўлсин кичкинтойлар.
Рўзимурод: Алифбени тугатдим,
Энди ўқий оламан.
Сўзларни қўшиб бирга,
Жумла тўқий оламан.
Нурсултон: Аъло ўқиш вазифам
Толмайман ўрганишдан
Олимлар ҳам илмна
Бошлаган алифбедан
Бекзод: Маъноли ширин сўзи
Офтобдай нурли юзи
Билмайсизми болалар
Қани “Алифбе” ўзи?
Алифбени чақирсак
Баравар қарсак чалсак
Болалар: Алифбежон кела қол
Олқишлаймиз қулоқ сол
Сиз бизнинг меҳмонимиз
Саводимиз синаб қол.
Алифбе: Салом азиз болалар
Чеҳраси гул лолалар
Қутлуғ бўлсин барчага
Шодиёна байрамлар
Эй кўзимнинг нурлари
Қалбимнинг сурурлари
7 ёшга тўлибсиз
Бугун ўқувчи бўлибсиз
Саводхонлик муборак
Байрам шодлик муборак
Хор: Раҳмат сизга Алифбе
Раҳмат сизга Алифбе
Алифбе: Бурро-бурро сўзлайсиз
Бу кун савод чиқариб
Зеҳнингиз ўткир жуда
Келажакни кўзлайсиз
“Алифбе” тўйи билан
Яна бир бор қутлайман
Пок ниятли дўстларим
Сизга оқ йўл тилайман
Нурсултон: Раҳмат сизга алифбе
Тахти равонга чиқинг
Сизга айтар сўзимиз кўп
Китобимиз қулоқ солинг
Алифбе: Ўқишга меҳр қўйган
Менинг қалдирғочларим
Сизларга саволим бор
Доно ўғил-қизларим
Неларни ўргандингиз?
Айтинг ушбу китобдан
Чархландими онгингиз?
Жумбоқлару ҳикматдан.
Шахриёр: Ҳарфларни танидим
Етиб олдим сирига
Сўзлар тузса бўларкан
Бирин қўшиб бирига
Алифбе: Баракалла кўп раҳмат
Мени ҳўп шод қилдингиз
Сиз илмга ташнасиз
Илмдан бахт топингиз
Саидмардон:Бирин-кетин тикиб кўз
Ҳарфлар айтмоқ истар сўз.
Алифбе: Алифбони ўрганган.
Болалар жим турмайди
Ҳарфлар тилга кириб
Одамлардай сўзлайди
Ҳарфлар тилга кирсин.
Харфлар тилга кирадилар
Мадина: Дўст қадрдон Алифбе
Сизни ўқиб яйрадик
Сиздаги ҳарфларни
Дилимизга жойладик
Алифбе: Баракалло болалар
Илм боғида саралар
Фарзанд учун суянч ким?
Болалар: Отажоним-осмоним
Онажоним-қуёшим
Алифбе: Улуғдир ким отангдай,
Улуғдир ким онангдай.
Ҳўр: Устозим ёнар чироғим
Дилрўза: Устазым менің асылым
Білім жолын көрсеткен
Әріптерді танытып
Оқу,жазу үйреткен
Мадина: Хурматли меҳмонлар, азиз устозлар. Бизларга илк бор қўлимизга қалам бериб чаққонлик ва билимдонлик билан ўқиш ва ёзишни ўргатган устозларга.
Сардор: Ва бизга шундай зўр шароитларни яратиб берган устозларимизнинг сарбонига ўз дил сўзларимизни шеърий мисралар орқали изхор этмоқчимиз. Марҳамат тингланг азиз устозлар!
Директор ва устозларга шеър ёдга олинади.
Ашула: Сардор устоз.
Ўқитувчи:Ҳар бир шогирдим берганда салом
Ҳурмат иззатдан оламан ором
Улуғ истагим шундайдир холос
Ҳар бир ўқувчим бўлолсин устоз
Алифбе: Болажонлар сиз мендан
Кўп нарсаларбилибсиз
Билим тўла конимдан
Дуру гавҳар терибсиз
Гулруҳ: Сизсиз менинг биринчи
Буюк она китобим
Ғурур бўлган қалбимда
Жонажоним офтобим
Алифбе: Балли азиз болалар
О,билимдон донолар
Бизни хурсанд қилдингиз
Доим омон бўлинг сиз
Энди борай дам олай
Сизга бахт-омад тилай
Сизга энди ҳамроҳдир
“Савод таълими”қаранг
Саидмардон:Алифбежон хайр энди
Бизлар зукко бўламиз
“Тўнғич китобимиз” деб
Сени эслаб юрамиз
Алифбе: Хайр болажонлар
Болалар:Хайр Алифбе
Саҳнага савод таълими,математика,ҳусни ҳат,дунё таниш китоби кириб келади.
Савод таълими:Ассалому алейкум фарзандин,жигарбандин,
илмли бўлмоғин истаган,келажагин ўйлаган азиз ота-оналар!
Ассалому алейкум!Ўқувчисин жондан севган,бор билимин унга берган,табаррук зот устозлар.
Мени қўлга олишдан аввал шуни эсингизда тутингки,мени доимо тоза сақланг,бетларимга ёзманг.
Болажонлар аъло ўқишингизга не бўлди сабаб.
Хор: Хур фаровон замон!
Ватаним Қозоғистон
Президентимиз Нурсултон
Гулноз: Отан менің ата-анам
Отан досым,бауырым
Отан туған Астанам
Отан менің ауылым
Энди сўз навбатини бошқа китобларга берсам, мархамат “Математика” нима демоқчи?
Китоблари шеърларини ёд олишади.
С. Таълими: Болажонлар сизларнинг ҳозиржавоблигингиз менга жуда ёқди. Энди мен сизлар билан қоламан. Фақат мени тоза, озода тутишингиз керак, келишдикми, болалар!
Болалар: Келишдик.
Устоз: ҳурматли меҳмонлар ва азиз устозлар бугунги саводхонлик муборак деб номланган байрамимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда, шундай улуғ ва қутлуғ кунда сизларга тилагим: жисмингиздан соғлик, юзингиздан табассум аримасин, ҳамда умрингиз узоқ бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламан. Шу гулгун чеҳраларнинг фариштаси бор бўлсин.
Кексалар ҳурмат топиб, ёшлар бахтиёр бўлсин,
Янги йилда тилак мўл, шукур ўтган кунларга.
Оллоҳим, янги йилда севинч тўлсин дилларга.
Мадина: Хайр ази меҳмонлар
Ота-она устозлар
Барчангизга минг раҳмат
Бўлинг доим саломат.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.