Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
Бахор ва тонг куйчиси -

Бахор ва тонг куйчиси

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 1721 | Размер: | Автор: гость
. Эрметова Дилором Мираметқызы,
№74 негізгі орта мектебінің өзбек тілі және әдебиет пән мұғалімі
ОҚО, Шымкент қаласы
Мавзу: « Бахор ва тонг куйчиси»

Мақсад: Уқувчиларни шоира хаети ва ижоди билан таништириш. Уларни тартибли, одобли ва билимли қилиб тарбиялаш. Уқувчиларнинг бадиий адабиетга ва шеьр уқишга булган қизиқишларини орттириш.
Кургазмали қурол:Зулфиянинг расми, альбоми, хужжатли фильм, буклетлар, рефератлар.
1- Бошловчи: Азиз устозлар ва уқувчилар мана бугун бизлар Узбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилова таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш арафасидамиз.
2- Бошловчи: Узбек поэзиясида Зулфия деган номнинг чақнаб пайдо булиши – тонг юлдузининг туғилишига тенг воқеа булган. Уша кезда аел зотидан қулига қалам олганлар саноқли ва пайдо булиб улгурмайин сулиб қолар, ижодлари хам умумийроқ, бир- биридан фарқсизроқ, ибтидоийроқ, жунроқ, назмгуйликдан нари утолмаган машқлар, ухшатмалар эди. Давр ва поэзия аел эрки, аел қалби, изтиробга лиммо – лим она тимсоли, она армонлари, она бахтини, она дилини куйлашга қодир, бир она бошига мухтож ва интизор эди. Зулфия ана шу бушлиқни тулдириб қулига соз олган , уша чанқоқликни қондирган биринчи аел биринчи куйчидир. У биринчи машқларданоқ тонгга махлие.Буюк ва пок тонг гузалликларига ошиқ, тонгни қадрлашга фидойи, жасоротли ва уринчоқ куйчи булди. Зулфия судралиб юргани йуқ , хар янги шеьрида илгарилаетгани аниқ, парвозга узоқ йиллар тайергарлик кургани кундай равшан , сатрма – сатр, бандма – банд, шеьрма – шеьр теранлашиб, ярқираб, бурролик ва жаранг касб этган қалам сохибасидир. Бу фазилат... уз – узидан қулга кирган эмас, алббата. Узлуксиз мехнат, уриниш – изланишдан , тунлар уйғоқ утганидан, уқиганидан, урганганидан хосил булди.
1- Уқувчи: Зулфиянинг автобиографияси.( 7 Б Зулфия).
1- Бошловчи: Узоқ ижодий умри давомида 30 яқин шеьрий тупламлар, ундан ортиқ достонлар яратди. Шоира хаммани уйлатадиган, барча кишиларга дахлдор булган холатларини шеьрга солади. Шунинг учу хам езганлари купчиликка манзур булади.
2 – Уқувчи: шеьр « Хает жилоси» .( 8- Мухлиса).
3- Уқувчи: шеьр « Тун» . ( 6- Севара).
4- Уқувчи: шеьр « Ойдинда» . ( 7- Диана).
2 – Бошловчи: Шоира хақидаги хужжатли фильмни намоиш этсак.
1- Бошловчи: Зулфиянинг умр йулдоши оташин ватанпарвар, шоир, талантли драматур, йирик олим, ва танқидчи, елқин публицист ва нотиқ: узбек адабиетининг жонкуяр ташкилотчиси Хамид Олимжон.
Хамид Олимжон 20 йиллик серунум ижод йилларида убек адабиетининг асло улмас асарларини яратди.
5- Уқувчи: Х. Олимжон « Урик гуллаганда» . ( 8- Мадияр).
6- Уқувчи: Зулфия « Урик гуллаганда». ( 8- Диана ).
7- Уқувчилар: Қушиқ « Урик гуллаганда» . ( 9 синф қизлари).
2- Бошловчи: Зулфиянинг айтишича Хамид Олимжон фақат турмуш йулдоши ва фарзандларининг отаси булибгина қолмасдан, айни чоқда қалби ва рухига уйғун хамрохи ва сезгир маслахатчиси булган экан.
1- Бошловчи: Х. Олимжон: « Узбекистон » шеьри. ( Дилшод, Рахматулло, Бегзод).
2- Бошловчи: Шоирамиз фақат Узбекистонни мадх этиб қуймай Қозоғистон ва унинг гузал табиати, қозоқ халқининг дустона муносабати ва миллий урф – одатлари , миллий кийимлари хақида шеьрлар битган.
Улар: « Қозоғистон уланлари», « Кукчатов», « Булут уйини», « Укпар жиғали», « Балхаш оқшоми», « Йулда».
8- Уқувчи: « Қозоғистон уланлари» . ( 7- Насиба).
9- Уқувчи: « Кукчатов». ( 5- Дилфуза ва Тахмина).
10- Уқувчи: « Укпар жиғали» . ( 8- Дилшод ва Сардор).
1- Бошловчи:Зулфия шеьрияти чин инсоний туйғуларни самимий куйлайдиган ижоддир. Шу сабабдан унинг шеьрлари хеч кимни бефарқ қолдирмайди. Шу боис шоирнинг барча аелларга , барча оналарга, барча маьшуқаларга хос, тушунарли, англанарли булган шеьрияти асло эскирмайди.
2- Бошловчи: Иккинчи жахон уриши дунега хавф солганда, эл бошига оғир айрилиқлар, хижронлар тушганида хам Зулфияхоним овози тиниб қолгани йуқ, балки янги жаранг, уктамлик зиналарига кутарила олди. Бу оғир йилларидаги умумшеьрият оқимида Зулфияхоним овози ердан жудо еш келин, уғлидан жудо онаизор йилларида Зулфияхонимнинг уз бошига хам оғир жудолик тушди. Усал бир тасодиф қурбони булиб, унинг умр йулдоши ва мураббийси, дусти ва суюклиси Хамид Олимжон оламдан утди... Бу айрилиқ Зулфияхоним учун нихоятда оғир булиши табиий , ахир!
1- Бошловчи: Қадимда буюк хинд халқида мурдани ендириш одати бор эмиш. Хайратомуз ва дахшатли томони шундаки, улган эркакни ендирганда унинг тирик аели хам утин устига чиқиб утирар ва бирга ениб кетар эмиш.
Хамид Олимжон оловли ва кутилмаган бир фожиа туфайли гуе ениб кетди – ю, Зулфияхоним хам уша оташда баробар енида. Уша ишқ, уша суқ, уша вафо- Зулфияхоним шеьриятининг узак мотивларидан булиб қолди.
11- Уқувчи: « Не балога этинг мубтало». ( 7- Зарина).
12 Уқувчи: « Сен қайдасан юрагим». ( 7- умида).
13- Уқувчи: « Курганмидинг кузларимда еш». ( 6- Камола).
2- Бошловчи: Куклам келганда, урик гуллаганда, даре буйида, тоғ этакларида, дустлар гурунгида, олис- олис юртларда хамиша ва хамма жойда шоира куз унгидан уша азиз ва ерқин шоир тимсоли нари кетган эмас. Хамид Олимжонни соғиниб жаранглаган шеьрлар кишини лол қолдиргудек даражада Хамидона! Ушандоқ содда, ушандоқ аниқ, ерқин ва дадил! Ушандоқ асил, хақиқий шеьрият!
14- Уқувчи: « Соғинганда». ( 8- Наима).
15- Уқувчи: « Излайман». ( 8- Ирсой).
16- Уқувчи: « Бахор келди сени суроқлаб». ( 6- Роза, Раьно).
1- Бошловчи; Икки ирмоқдан бир жилға оқмоқда эди, бири гуе тиниб қолди – ю, узга бири хамон оқмоқда. Уша жилға, уша оқим, уша мавж,
Уша тулқин! Зулфияхоним бу жилғада Хамид Олимжон учун хам оқмоқда. Унинг йуқлиги билдириш хаелида хам йуқ, тулиб тошиб оқмоқда.
17- Уқувчи: « Сенсиз». ( 7- Зулфия).
2- Бошловчи: Зулфияхоним шеьриятида вафо мотивлари билан бир қаторда ватанпарварлик, она табиатнинг мохирона чизгилари она тупроқ қушиқлари, қардошлик қушиқлари, оналик фахриятлари, ватандошлик садорлари хам энг гузал мавзулардандир.
... Жахонгашта ва тинимсиз шоира асарлари талай – талай халқлар тилида жаранглаб тургани хақиқат! Зулфияхоним узбек шеьриятини жахон минбаридан жаранглатганлардан бири. Зулфиянинг улкан таланти фақат Узбекистонда эмас, балки дуне миқиесида хам эьтироф этилган. У – халқаро « Нилуфар» мукофоти эгаси. Хозирги кунда Узбекистонда Зулфия мукофоти ташкил этилган. Ушбу мукофотга уқув, билим чуққилари забт этган қизларга берилади .
Шоиранинг барча инсонларга ва барча аелларга, барча оналарга, барча маьшуқаларга хос, тушунарли, англанарли булган шерияти асло эскирмайди. Унинг асарларида халол инсон туйғуларининг порлоқ юлдузи чарақлаб туради. Келинглар азизлар, эндинги навбатни раққоса қизларга берамиз.
Хамон эьтиқодим – хақиқат , хақдур,
Сузлайман, юзимни тутиб Каьбага,
Емира олмайди уткинчи тақдир,
Осуда утади рухим абадга.

Эьзозлар, ардоғлар учун ташаккур
Асли Сиз офтобим, мен зиесиман.
Тонгларингиз кулсин дориломон, хур,
Бахтим шул- узбекнинг Зулфиясиман.

Бугунги Зулфия тавалудининг 100 йиллигига бағишланган адабиет кечамиз уз нихоясига етди.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.