Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
Болаларнинг тарбиясида ота-онанинг роли -

Болаларнинг тарбиясида ота-онанинг роли

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 3059 | Размер: | Автор: гость
. Сайрам ауданы Ш.Рашидов атындағы
жалпы орта мектептің бастауыш сынып мұғалімі Саипова Мархабо Қадирқулқызы
Болаларнинг тарбиясида ота-онанинг роли
Ҳозирги кунда оиланинг мустахкам ва аҳил бўлиши, кичиклар ҳам соғлом яшаши , боланинг тўғри тарбияланиши учун куплаб шароитлар яратиб келинмоқда. Ҳалқ маорифи, соғликни сақлаш, мактабгача тарбия ва маданий оқартув муассасаларининг бутун фаолияти ана шу муҳим масалага қаратилган. Оилага бериладиган моддий ёрдам, оналик ва болаликни хуқуқий ҳимоя қилиш бу ишга ёрдам беради.
Оилада яшашдан бош муддао бола тарбиясидир. Оиланинг муҳим бойликларидан бири фарзанддир. Ота-она ўз фарзандларига биринчи тарбиячи ҳисобланади. “Қуш уясида кўрганини қилади” деган мақолнинг маъноси ҳам бошланғич тарбиянинг пухта ва тўғри бўлишига нисбатдир.
Оилада боланинг тарбияси - эртароқ бошлангани маъқул. “Сут билан кирган , жон билан чиқар” ибораси ҳам бежизга айтилмаган. Бола икки, уч ёшдаёқ идрок эта бошлайди. Улғайган сайин жамоатчилик жойларда, одамлар орасида бўла бошлайди, катта- кичик билан учрашади, муомалада бўлади. Албатта, агар бола бошидан , яъни оилада каттага хурмат кичикка иззатда бўлса, ширин муомалада бўлишни одат қилган бўлса эл таҳсинига сазовор бўлади Инсон қандай киши бўлиб етишганлиги кўп жиҳатдан оиладаги тарбияга, ота – онанинг маъсулиятга қандай ёндашганлигига боғлиқ. Ота- онанинг меҳр – муруввати , ғамхўрлиги болалар учун сув ва ҳаводек зарур.
Ота – оналар ўз фарзандларини жисмоний жихатдан бақувват , соғлом ва ақл-идрокли бўлишини истайдилар. Шундай экан, фарзандлари олдида ичкилик уюштирмасликлари ва шу каби ножўя ҳаракатлардан йироқ бўлгани маъқул.
Ота – оналар таълим – тарбия ишида ўқитувчи сингари баб-баравар масъулдирлар. Улар хамжихатликда ишлашлари керак . Шундагина таълим тарбия ишлари яхши натижа беради. Ота-она болаларини тарбиялар экан, болалар тарбияси учун жамият ва давлат олдида жавоб беришларини унутмасликлари керак.Тарбия ҳар доим тарбиячилардан сабр - тоқат, матонат, сезгирлик, болага нисбатан мухаббатни талаб этади.Болага бирор чора кўришдан аввал, бола хатолигининг сабабларини хулқидаги ўзгаришларнинг сабабини билиш керак ва шунга қараб иш тутмоқлари лозим.

Бола хулқи – тарбия самараси
Мактаб ёшигача бўлган болаларнинг хулқи оила ва боғчадаги ҳаёт шароити таъсирида таркиб топади ҳамда унинг катталар ва тенгдошлари билан бўлган муносабатларига боғлиқ бўлади. Катталар ва ўртоқларининг намунаси , ота-оналар ва педагогларнинг бола олдига қўйган талаблари унинг хулқига катта таъсир кўрсатади. Боланинг хулқи , энг аввало , катталар билан ўртасидаги нотўғри таркиб топган муносабатлар натижаси бўлгани учун ҳам ишни шу муносабатларни ўзгартиришдан бошлаш керак. Асосийси , боланинг бутун турмуш тарзини катталарнинг у билан бўладиган муомаласи ўзгартира билиши керак. Боланинг айрим, тасодифий қилиқларидан ҳам феълида ёмон хислатлар пайдо бўлиши, агар ўз вақтида бунинг олди олинмаса , сўнгра кечикиши ҳам мумкин. Айрим хислатлар боланинг илк ёшлик чоғида ҳосил бўлади. Кейинчалик булардан шахснинг феъли таркиб топади. Агар биз болани ёшлигидан бошлаб ўз кучи ва имкониятларига яраша истак – хоҳишларини чеклашга , атрофдаги одамлар фикри билан ҳисоблашишга ўргатмас эканмиз , у ҳолда бундай болани ўринсиз қилиқлардан тийиб қолиш қийин.
Халқимизда “Нима эксанг , шуни ўрасан” деган нақл бежиз айтилмаган. Ҳали бола ёш экан , уни тўғри тарбиялаяпмизми , йўқми , баъзан билиш қийин. Фақат у катта бўлганидагина бизнинг ҳатоларимиз кўрина бошлайди . Биз ҳар доим ҳам боладаги камчиликларини нотўғри тарбия натижаси деб айта оламизми? Кўпинча биз “Бу ўзи шунақа, отасига, онасига ёки бувисига ўхшайди” деган баҳонани қиламиз. Болаларнинг феъли ва хулқи кўп ҳолларда ота-онасини эслатиши шубхасиз. Аммо бу мерос эмас, балки улар билан бўлган доимий муносабат, уларга тақлид қилиш , оиладаги турмуш тартиби натижасидир.
Масалан: Автобусга ота-бола чиқдилар бола беш ёшлар чамасида. Ўтирган йўловчилардан бири унга жой бўшатади. Аммо бола ўтирмайди. Жойини бўшатган кишига отаси шундай дейди.
– Йўқ ўтираверинг. Рахмат, у шундай кетаверди. Катта бўлиб қолган, у ўғил болаку.
Кейинги гап болани кўзда тутиб айтилган. бу гап – сўздан боланинг юзлари жиддийлашади. Қўли билан ёнидаги тутқични маҳкам ушлаб олади.
Ота-бола ўртасида ўзаро хурмат, ортиқча ғамхўрлик кўрсатмаслик ва ўғлим ёш деб талабчанликни камайтирмаслик асосига қурилганлиги сезилиб турибди.
Худди айтилган сўзларни тасдиқлагандек, тушаётган одамлар орасидан олти – етти ёшлар чамасидаги бола автобусга тиқилиб кирди. У чопиб келиб бўшаган жойга ўтириб олдида, бор овози билан ота – онасини чақира бошлади. Ота - онаси келгач , у ўрнига қулайроқ жойлашиб олди. Тепасига келиб турган кишиларга ҳам жой бўшатмади.Бунга ота – онаси ҳам эътибор бермай ўтиравердилар.
Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган икки мисол тарбия негизининг икки оилада икки ҳил эканлигини кўрсатади
Азиз ота – оналар, фарзандларингизнинг комил, имонли инсонлар бўлиб етишишида, уларга тўғри тарбия беришда адашманг. Зеро, нима эксангиз, шу ҳосилдан бахра олишингиз муқаррар.

Ота-онанинг болалари олдидаги бурчлари
Дунёга келишлари сабаб бўлган болаларни ўзлари боғлиқ жамиятга ва бутун инсонга фойдали бир аъзо этиб етишишларини мақсад қилиш ота-онанинг энг муҳим бурчидир. Шунинг учун болаларни улар ҳаёт кечирадиган келажакка тайёрлаш мақсадида дин ва диёнатни ўрганишларига , бадан ва рух тарбияларига жуда катта диққат ва эътибор бериш ота-онанинг бурчи. Боланинг дароматларга мос ҳалол топган пулига едириб, кийдириб, уларни севишда, меҳрибонликда адолатли бўлиш ота-онанинг бурчидир.
Севимли пайғамбаримиз : “Болаларинггизга яхши қаранг, уларга яхши тарбия беринг” - деб буюрганлар. Чунки ота-она болаларининг яхши тарбияланган бўлишлари учун ҳам жамият , ҳам Оллоҳ олдида жавобгардирлар.

Болаларнинг ота-оналари олдидаги бурчлари.
Болаларнинг ота-оналарини сўзлари билан , ишлари билан, моллари билан ҳурмат қилишлари ва хизмат қилишлари, ота-онага ух (ох) демаслиги , яъни уларнинг буюрган ишларини чарчадим демасдан бажаришлари , хурматсизлик қилмасликлари, бездирмасликлари, хафа қилмасликлари дин ва инсонят олдидаги бурчларидир.
Ота-оналарига доимо ширинсўзлик, очиқ чеҳрали бўлиш, уларнинг чизган чизиғидан чиқмаслик, ҳар бир ишда уларнинг розилигини олиш, ўзларидан , болаларидан мамнун бўлишларига ҳаракат қилиш, хизматларини ўз ишларидан устун қўйиш, вафот этганларидан сўнг уларни меҳр ва рахмат билан эслаш авлодлик бурчларидаир.
Оллоҳ Таоло Қуръони каримда ота-она ҳақини , уларга кўрсатиладиган ҳурмат ва севгини қуйидаги фармонлар билан баён қилган: ”Парвардигорингиз ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишингизни амр этди. Агар уларнинг бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўлинг остингда кексалик ёшига етсалар , уларга қараб ”уф” тортма, сўзларини қайтарма . Доимо яхши сўз айт . Улар учун меҳрибонлик ва хорлик қанотини паст тут – хоки сор бўл ва : “Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганидек , сен ҳам уларга раҳм- шафқат қилгин” , деб ҳақларига дуо қил!
Парвардигор диллардаги сирларни жуда яхши билгувчидир. Агар сизлар яхши бўлсангизлар , ота-оналарингизнигнг ҳуқуқларини таниб, уларга меҳрибон бўлинглар. Албатта , Оллоҳ билмасдан гуноҳларингизни мағфират қилур
Ота-оналаримизга улар ҳаёт пайтларида қандай ҳурматда бўлганимиз каби улар вафот этганларидан сўнг ҳам раҳм-шафқат ва мурувват билан эслаш , улар учун доимо яхши дуо этиш , қарзлари бўлса узиш , васиятларини бажариш, яхши кўрган кишиларини , дўстларини ҳурмат қилиш авлод учун бурчдир.
Ака –ука (опа –сингил) ларнинг ўзаро бурчлари.
Туғишганлар бир дарахтнинг шохларига ўхшайди. Бир томирдан ўсган , бир хил тарбия ва бир хил озиқ билан озиқланиб улғайганлар. Шунинг учун ака-ука , опа-сингил муносабатлари пул, мол- мулк каби манфаатлар туфайли бузилмаслиги лозим.
Ўз туғишганларининг ҳақ- хуқуқларини ҳурмат қилмаслик - Ислом аҳлоқига тўғри келмайди. Туғишганлаимизнинг манфаатларини ўз манфаатларимиз билан тенг кўриш ахлоқий бурчимиздир.
Оилада акалар, опалар ота-она ўрнидадир. Уларни ҳам хурмат қилиш керак . Севимли пайғамбаримиз : “ Аканинг укалари олдидаги ҳуқуқлари оатнинг фарзандлари олдидаги ҳуқуқи кабидир” деб буюрганлар.
Туғишганлар хуқуқларига ҳурмат кўрсатиб, улар билан яхши муомалада бўлганлар, бебаҳо туғишганлик хақ – хуқуқларини умр бўйи давом эттирганлар маданиятли , фазилатли , бахтли инсонлардир.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.