Меню
Назад » » »
Олмошлар тилга кирганда...
загрузка...

загрузка...
Асқарова Дилором Юлдашевна,
№113 Әл-Фараби атындағы жалпы орта мектебінің
өзбек тілі мен әдебиеті пәні мұғалімі
ОҚО, Сайрам ауданы
Мавзу: Олмошлар тилга кирганда...

Максад: 1. Ўқувчиларнинг ,,Олмош – сўз туркуми ва олмошларнинг
турлари“ мавзуси юзасидан олган билимларини мустаҳкамлаш,
текшириш ва баҳолаш.
2. Ўзбек тили фанига бўлган қизиқишларини ошириш, ўзбек тили-
дан билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш.
3. Ўқувчиларни аҳилликка, дўстликка, бирдамликка чақириш.
Дарснинг жиҳози: дарслик, методик қўлланмалар, компьютер.
Қўлланиладиган стратегиялар: тўплаштириш, умумлаштириш.
Дарснинг шиори:
Ўқи, ўрган, билим ол,
Диққат билан қулоқ сол.

Ташкилий қисм:
1. Ўқувчиларни дарсга ҳозирлаш.
2. Давоматни аниқлаш.
3. Уй вазифаларини қисқа – савол жавоблар асосида мустаҳкамлаш.

Ўқувчилар, мана ўтган ўзбек тили дарсларимизда биз сизлар билан бир неча соат давомида ,,Олмош – сўз туркумлари ва уларнинг турлари“ мавзуси юзасидан суҳбатлашдик. Бугун ана шу ўтилган мавзуларни яна бир бор мустаҳкамлаймиз.

Янги мавзу: ,,Олмошлар тилга кирганда...“ мустаҳкамлаш дарси.
Дарс режаси:
1. Хотира машқи.
2. Сўз бойлигимизни текширамиз.
3. Гапларни морфологик ва синтактик таҳлил қилинг.
4. Дарслик билан ишлаш.
5. Ким топқир? ўйини.
6. Ижодий иш.
7. Сўз кўрки – мақол.
8. Фикрлаш машқи.
9. Хулосалаш.

Дарснинг бориши:
I ,,Хотира“ машқи.
Бу машқда берилган олмош турларини тартиб асосида жойлаштиринг.
Уларнинг қоидасини мисоллар билан тушунтиринг.
От, сифат, сон ўрнида қўлланиладиган сўз туркуми олмош дейилади.
1. Шахсни билдирадиган олмошлар кишилик олмошлари дейилади: мен, сен,
у, биз, сиз, улар.
2. Нарса – буюмни кўрсатиш учун ишлатиладиган олмошлар кўрсатиш
олмошлари дейилади: ана, мана, у, бу, шу, ўша, анови, мана бу.
3. Нарса – буюмни таъкидлаб. аниқлаб кўрсатиш учун ишлатиладиган ўз сўзи
ўзлик олмоши дейилади: ўзим, ўзинг, ўзи, ўзимиз, ўзингиз, ўзлари.
4. Бирор нарса – буюм, белги ёки сон ҳақидаги сўроқни билдирадиган
олмошлар сўроқ олмошлари дейилади: ким?, нима?, нималар?, қанақа?,
нечта?,кимингиз?, қайси?, кимлар?
5. Нарса – буюмни белгилаш учун ишлатиладиган олмошлар белгилаш
олмошлари дейилади: ҳамма, бари. барча.
6. Инкор маъносини билдирадиган олмошлар бўлишсизлиқ олмошлари
дейилади. Бўлишсизлик олмошлари ҳеч сўзи орқали ифодаланади: ҳеч
ким, ҳеч нима, ҳеч нарса, ҳеч қачон, ҳеч қайси.
7. Ноаниқлик, гумон маъносини билдирадиган олмошлар гумон олмошлари
дейилади. Гумон олмошлари алла сўзи орқали ифодаланади: аллаким,
алланима, аллақайси, аллақачон, кимдир, нимадир, қачонлардир,
қаердандир.

II Сўз бойлигимизни текширамиз.
3 минут ичида олмошларга оид сўзларни ким кўп ёза олади.

III Берилган гапларни морфологик (сўз туркуми) ва синтактик (гап бўлакла-
ри) таҳлил қилинг:
1. Мажлисга ҳамма келди.
2. Биз ўз тилимизни, ўз Ватанимизни севамиз.
3. Девор орқасидан аллакимнинг овози эшитилар эди.

IV. Дарслик билан ишлаш.
103 – машқ.
Бўлишсизлик олмошларининг ҳар бирини белгилаш олмошлари билан
алмаштириб, гапларнинг қурилиши ва маъносида рўй берадиган
ўзгаришларга эътибор беринг.
1. Ҳеч бир дард бедаво бўлмайди. (Ҳар бир дардга даво бор.)
2. Бировга қилинган яхшилик ҳеч қачон унутилмайди. (Бировга қилинган ях-
шилик ҳар доим эсда сақланади.)
3. Нотиқ сўзини тугатса ҳам ҳеч ким қўзғалмади. (Нотиқ сўзини тугатса ҳам
ҳамма ўрнида ўтирди.)
4. Шанбаликда ҳеч бир ўқувчи четда қараб турмади. (Шанбаликда ҳамма
ўқувчилар виждонан ишладилар.)

V. ,,Ким топқир?“ ўйини.
Бунда берилган олмош сўзларни олмошларнинг турига қараб
жойлаштиринг.
мен, ҳар, бир, ҳамма, сиз, ҳеч, ким,
кимдир, нима, сен, бари, мана бу,
ҳеч нима, у, анови, аллаким, ҳеч қачон,
ўша, қайгадир, барча, нечта, ўзимиз, бу,
аллақайси, биз, улар, ўз, ким, қайси,
алланима, нимадир.
1. Кишилик олмоши:
2. Кўрсатиш олмоши:
3. Ўзлик олмоши:
4. Сўроқ олмоши:
5. Белгилаш олмоши:
7. Гумон олмоши:

VI. Ижодий иш.
Бўғинлардан сўзлар, сўзлардан топишмоқлар тузинг ва уларнинг
жавобини топинг. Олмошларнинг қайси турлари иштирок этганини
аниқланг.

Ўзи қий бур

шиқ ни пи

шиқ

1.

Ўзи пишиқ, бурни қийшиқ.
(Нўхат)

ма Сен ур

ур санг

мас у

2.

Сен урмасанг, у урмас.
(Кетмон)

ёғи ма тиқ

Ҳам қил ма

тиқ ҳам ин

га ун

3.

Ҳамма ёғи қилтиқ,

Ҳамма унга интиқ.
(Буғдой)

VII. Сўз кўрки – мақол.
Олмошлар иштирок этган сўзли мақоллар топинг.
Намуна:
1. Ўз уйинг – ўлан тўшагинг.
2. Барча юкни кўтарган туя, чўмични ҳам кўтаради.
3. Ўзига боқма, сўзига боқ.
4. Мен боламни дейман, болам боласини.
5. Ўзга юртда шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл.
6. Мендан кетгунча, эгасига етгунча.
7. Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бошқасига.

VIII. Фикрлаш машқи.
Интерактив доскада кўрсатилган мустақил Қозоғистонимиз, Ватанимиз
юраги – Астана, Президентимиз Н. А. Назарбаевнинг Республикамизнинг
гуллаб – яшнаши ҳақидаги маърузалари, видеолавҳа ва расмлар асосида
қуйидаги саволларга жавоб берган ҳолда кичик матн тузиш.
1. Мустақиллик бизга нима берди?
2. 24 йил ичида Ватанимизда қандай ўзгаришлар юз берди?





IX. Мустаҳкамлаш.
1. – Қани болалар бугун биз сизлар билан қандай мавзуда суҳбатлашдик?
2. Дарс давомида нималарни ўргандик?
3. Бугунги дарс сизга ёқдими?
4. Дарс ҳақида сизнинг фикрингиз?

X. Уйга вазифа: 108 – машқ.
1. Матнда аввал олмошларни топинг.
2. Олмошларни маъно турларига ажратиб, алоҳида изоҳланг.
3. Олмош иштирок этган сўзларнинг тагига чизинг.

Хайр! Соғ ва омон бўлинг! Тәлімгер.орг Полный текст материала на тему Олмошлар тилга кирганда... можно смотреть в скачиваемом файле. На этой странице приведен фрагмент материала

Авторы:

Бөлімі: Қосымша сабақ жоспары | Логин: гость
Көрсетілім: 313 | Жүктеулер: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Барлық пікірлер: 0
avatar