Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
Сон – сўз туркуми -

Сон – сўз туркуми

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 3256 | Размер: | Автор: гость
. Эгембердиева Феруза Рохиллаевна,
Шаштөбе жалпы орта мектебінде бастауыш сынып мұғалімі бастауыш сынып мұғалімі
ОҚО, Кентау қаласы
Мавзу: Сон – сўз туркуми

Таълимий мақсади:
Ўқувчиларга сон-сўз туркуми ҳақида тушунча бериш.
Ривожлантирувчи мақсади:
Янги технология асосида ўқувчиларнинг ёзма саводхонлигини ривожлантириш. Фикрлаш ва эсда сақлаш қобилиятини ўстириш.
Тарбиявий мақсади:
Ўқувчиларни эстетик руҳда тарбиялаш.
Дарс тури: саёҳат дарси.
Дарс услуби: тушунтириш, ёзиш.
Жиҳозлаш: расмлар, кроссворд, тест саволлари, таблица,интерфаол тахтаси
Ташкилий қисм:
а) синф тозалиги, ўқувчиларни дарсга тайёрлаб олиш.
б) давоматни аниқлаш.
Психологик тайёргарлик.

Уйга вазифани сўраш ва мустаҳкамлаш

яхши эски
кўп ... бошқа ...
эрта янги

бутун
катта ...
дўст

Тест:
1. Ўзбек алифбосида нечта ҳарф бор?
а) 10 б) 35 в) 23
2. Ўзбек алифбосида нечта унли ҳарф бор?
а) 35 б) 10 в) 23
3. Ўзбек алифбосида нечта ундош ҳарф бор?
а) 35 б) 23 в) 10
4. Нечта ҳарф товуш билдирмайди?
а) 35 б) 2 в) 10
5. Гапнинг бош бўлакларини аниқланг.
а) аниқловчи, тўлдирувчи, ҳол
б) эга ва кесим
6. Сўзнинг бўлакларга бўлинмайдиган туб қисми нима?
а) негиз б) ўзак в) сўз ясовчи қўшимча
7. Ўзакдош сўзларни аниқланг.
а) Сувчи, ишчи, боғбон
б) Ишчи ишсиз ишла
в) Шифокор, учувчи
8. Эгалик қўшимчаси –им қўшиладиган сўзни белгиланг.
а) ручка б) китоб в) лола
9. Берилган сўзлар ичида ўзаги бошқа сўзни белгиланг.
а) гулзор б) гугурт в) гулдон
10. Кичрайтириш отларни аниқланг.
а) Кўкимтир б) Уйга в) Бузоқча
11 Сифат деб нимага айтилади
а) шахс ва нарса – буюм белгисини билдиради
б) қўшимча
в) жой номини билдиради
12. Сифатнинг саволини атанг.
а) қандай, қанақа
б) кимнинг, ниманинг
в) қўшимчаси йўқ
13. От деб нимага айтилади
а) шахс ва нарса – буюм номини билдиради
б) сон – саноқни билдиради
в) тамни билдиради
14. Отнинг саволини атанг.
а) ким, нима, кимлар, нималар
б) нечанчи, қанчанчи
в) қандай, қанақа
15. Феълнинг саволини атанг.
а) нималар, қаер
б) нима қилди, нима қиляпти
в) ким?, нима?
16. Феъл деб нимага айтилади.
а) кишилар ва нарса-буюмларнинг
ҳаракатини билдиради
б) қўшимча
в) жавоб йўқ

1. Тўлдирувчи, аниқловчи, ҳол гапнинг ... даражали бўлаги.
2. Сўз туркуми.
3. От, сифат, сон ўрнида қўлланадиган сўзлар
туркуми.
4. ..... Ақлнинг калити.
5. ..... Иш ҳаракатнинг белгисини билдиради.
6. ... Қўшимчаси ўзакдан маънога ўхшашликни
билдиради.
7.Бош ...

С
И
Ф
А
Т

1. Қанча?, Нечта?, Неча? каби сўроқларига
жавоб бўладиган сўз туркуми.
2. Иш ҳаракат ва ҳолатнинг белгисини
билдирадиган сўз туркуми.
3. Предметнинг ҳаракатини билдирган сўз нима деб аталади.
4. Қандай?, Кимнинг?, Қанақа? сўроқларига
жавоб бўладиган сўз нима деб аталади.
5. Нарса буюмнинг саноқдаги тартибини
билдирган сон қандай сон?

С
И
Ф
А
Т

Сон-саноғини тартибини билдирган сўзлар ... дейилади.
2. Ўғил бола исми.
3. Сўз туркуми ...
4. ... Тагига тўлқинли чизиқ
чизилади.
5. ...Тагига узик чизиқ чизилади.
О
Ҳ
А
Н
Г
Д
О
Ш
1. Шахс ва нарса буюмнинг номини билдирадиган сўзлар туркуми деб нимага айтилади?
2. Қаерга?, қаердан?, қаерда?, қачон? каби сўроқлардан бирига жавоб бўладиган сўзлар нима дейилади?
3. Бир неча гапларнинг бир мавзуни ифодалашда ўзаро боғланиши фикр юритганда, ижод қилганда пайдо бўлиб, ягона тугалланган фикрини ифодалайдиган сўзлар нима дейилади?
4. Б,в,г,д,з,ғ,ж,й,л,м,н,нг,р қандай ундош товушлар?
5. Тугалланган маънони билдирувчи ... ?
6. Кимни?, нимани?, Кимга?, Нимага?, Кимда?, Нимада?, кимдан?, нимадан? сўроқларидан бирига жавоб бўладиган туркум нима дейилади?
7. Бир турдаги нарса ,буюм,шахс жойларининг умумий номларини билдирадиган отлар қандай отлар дейилади?
8. В, б, г, д, ж, з, ғ, й, м, нг, н қандай ҳарфлар?

Янги дарс: Сон-сўз туркуми.

Соннинг номини, нарса буюмнинг сон-саноғини, тартибини билдирган сўзлар
туркуми сон дейилади. Сон неча?, қанча?, нечта?, нечанчи? каби сўроқларга жавоб бўлади.
Масалан, Қорамурт қишлоғининг икки ёнида икки дарё оқади.
Дам олиш дақиқаси:
Солиштириб кўрайлик,
Кимнинг хати чиройли.
Қани очинг дафтарни,
Меникидай хат борми.
Чиройли ёз ёзсанг хат,
Чунки ўқиш ҳам санъат.
Шунинг учун ҳозир шарт,
Хусни хатга мухаббат.

Топинг.
Ҳил-ҳил пишиб оқ шафтоли, Усмон тўртта еди кетди,
Шоҳда турар тоқ шафтоли. Ойим менга берди бешта.
Қани топинг
Бари нечта?
Икки она,ҳар бирида беш бола,
Ҳаммасининг оти бор.Булар нима?
Ўзи бита,қулоғи тўртта?
Сонларга сўроқ беринг. Уларнинг фарқини айтинг.
Иккинчи Ўн иккини
Еттита Ўн еттида
Саккизга Ўн саккизнинг
Тўққиздан Ўн тўққиздан
236-машқ. Гапларни ўқинг ва ёзинг. Сонлар нима учун ишлатилишини билиб олинг.
1. Инсоннинг ёши сон билан айтилади.
2. Соат ўн иккида мактабга бордим.
3. Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда Тошкент шаҳрида дунёга келган.
4. Биз кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватида яшаймиз.
5. Бу йил мен ўн ёшга тўламан.
237-машқ. Сонларнинг қайси сўроққа жавоб бўлишини айтинг.
Санаб бер-чи, ҳой Учқун!
Бир, икки, уч, … ўн.
Яша ўғлим эт давом!
Бармоқлар бўлди тамом.
238-машқ. Сонларнинг тагига чизинг, топишмоқларнинг жавобини топинг.
1. Ўзи битта, кўзи мингта.
2. Икки япроқ бир танда, ёзда кезар чаманда.
3. Бир пиёлада икки хил шарбат.

Дам олиш дақиқаси
Дон терасан чип-чип-чип
Қанот қоқиб лип-лип-лип
Ўзим сени боқаман
Кел ўрдакжон чип-чип-чип

239-машқ. Гаплардаги сонларни аниқланг, сўроқларини билиб олинг.
1. Аргентинанинг ҳайвонот боғида туяқуш ўлганда, унинг жиғилдонидан 118 та ҳар хил танга чиққан.
2. Қўй 570 хил ўт-ўланни ея оларкан.
3. Бизнинг қишлоғимизда бешта мактаб бор.
240-машқ. Сонларни тартиб билан ёзинг.

Мустаҳкамлаш.
1. Тунғич Президент кунини қачон нишонладик?
2. Қишлоғимиз Қарноқнинг неча йиллигини нишонладик?
3. Мустақил Қозоғистонимизнинг неча йиллигини нишонладик?
4. Ватанимиз қачон мустақилликка эришди?
5. 2015 йил Қозоғистонда биринчи синфга етмиш минг бола келар экан. Сонни топинг.
6. 2017 йили Астанада ЭКСПО-2017 кўргазмаси ўтказилади.
Уйга вазифа: 241-машқ
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.