Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
Ўзбек  адабиёти бўстонида шеърият сайли -

Ўзбек адабиёти бўстонида шеърият сайли

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 1851 | Размер: | Автор: ggggggggggggggggdfsf
. Юлдашбекова Мухайе Миракбаркызы
Сайрам ауданы, №41 Жамбыл атындағы жалпы орта мектебінің өзбек тілі мен әдебиеті мұғалімі

Ашық сабақ тақырыбы: Ўзбек адабиёти бўстонида шеърият сайли
Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди юзасидан мусобақа дарси.
Дарснинг мақсади:
а) Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини чуқур ўрганиш. Ўқувчиларнинг Навоий ва Бобур ҳақида билимларини мустаҳкамлаш.
б) Ўқувчиларда ватанпарварлик, инсонпарварлик, юксак инсоний фазилатларни тарбиялаш.Ватан туйғуси энг буюк эътиқод эканлигини тушунтириш. Буюк кишилар ҳаёти бизга намуна эканини тушунтириб, алломаларимизнинг ҳаёти ва ижодини ўрганишга бўлган қизиқишини орттириш.
в) Ўқувчиларнинг оғзаки нутқ малакаларини, мустақил фикрлаш қобилиятларини, дунёқарашини шакллантириш. Ўқувчиларда ижодкорлик, зийраклик, билимдонлик, тўғри ва равон ифодали ёддан ўқиш малакаларини ривожлантириш. Ўқувчиларда мумтоз адабиётга меҳр- муҳаббат ҳиссини таркиб топтириш.
Дарс типи: Аралаш.
Дарс услуби : Савол-жавоб,оғзаки баён, мусобақа, суҳбат, ўйин, саҳналаштириш.




• Дарс жиҳози: Алишер Навоий,Бобур портрети, дарслик, “Хамса “Фарҳод ва Ширин”,”Лайли ва Мажнун”, “Топмадим”ғазаллар тўплами, ”Навоийнинг нигоҳи тушган”,”Навоий асарлари учун қисқача луғат”, Бобур “Бобурнома”асари, Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар”романи.
Дарснинг бориши: Дарснинг ташкилий қисмидан сўнг синфда мусиқа янграйди.
• Ғиёс Бойтоев “Муножот” ғазали.
• Ўқитувчи:
• Шеърият бу қадим буюк
• Сўқмоқ экан,
• Кийик сўқмоқ экан,
• Кийик сўқмоқ экан,
• Ширин азоб экан, жонни
• Ёқмоқ экан,
• Бир қўлда гул, бир қўлингда
• Чақмоқ экан
• Юрагим – ей, бошлаб келдинг мени қайга?
• Бағрим ўхшар пора – пора

• Шу сабабли унинг асарлари ўз долзарблиги билан ҳар битта адабиёт ихлосмандини ром этиб келади.
• Бошни фидо айла ото қошиға,
• Жисмни қил садқа оно бошиға.
• Тун - кунингга айлагали нурпош ,
• Бирисин ой англа,бирисин қуёш,
• Адабиётимизда ота-она мадҳини куйламаган ижодкор бўлмаса керак.
• Муаттар:
• Мумтоз адабиётимизнинг Навоийдан кейинги буюк вакилларидан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.У шоир ва шоҳ сифатида туркий халқлар маданияти тарихида муҳим ўрин тутган сиймодир
Муҳаммад Юсуфнинг “Ажаб дунё”шеъри.
• Икки буюк шоир, икки мусофир
• Навоий Ҳиротда,Қобулда Бобур.
• Сизни ўйлатмасми бу жумбоқ,бу сир,
• Навоий Ҳиротда,Қобулда Бобур.
• Буни тасодифми атайин,айтинг,
• Қитмир қисмат ўйини дейинми ё бир?
• Кўриб қўй,Туркистон, икки шоҳ байтинг-
• Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.
• Жафо этганга ҳам жабр этмадик,
• Гадони сийладик гоҳо, Худо бир.
• Даҳоларимиз қадрига етайлик-
• Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.
• Ер ёнар жаҳаннам афғонда ял-ял,
• Кулранг кўрпа янглиғ булут ёнодур.
• Ёнар не тиклаган бўлса бир маҳал-
• Навоий Ҳиротда,Қобулда Бобур.
• Икки буюк ҳикмат, икки хуш забон,
• Икки буюк дилдан йўқдир садо бир.
• Биз ғанимга бежанг топширган қўрғон-
• Навоий Ҳиротда, Қобулда Бобур.
• Учрашишмаганди улар ҳаётда,
• Ётурлар ёнма-ён икки лаҳатда.
• Нима дейсиз энди,ҳаёт-ҳаёт-да-
• Навоий Ҳиротда,Қобулда Бобур!
• Ўқитувчи:
• Мангу назм гулшани сўнмас
• Навоийку яшар то абад
• Оқибатсиз элда эрк бўлмас,
• Мурувватсиз юртда саодат.
• (Муҳаммад.Юсуф)
• Бўлган найга.
• Кўнглим сезар бу сўқмоқдан
• Ўтолмайман.
• Қайтиб кетай десам қайтиб
• Кетолмайман –
• Чақиртошлар товонимдан
• Тишлаб олган,
• Қўлларимдан кийикчалар
• Ушлаб олган.
• Ассалому-алайкум қадрли меҳмонлар, азиз устозлар, қалби билимга чанқоқ ўқувчилар. Биз ўтган дарсларимизда ғазал мулкининг султони сўз устаси АлишерНавоий шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти билан танишдик. Бу буюк сиймоларнинг хотираларини тилга олар эканмиз ўқувчиларимизнинг билимларини мустаҳкамлаш учун 9-синфлар ўртасида
• “Ўзбек адабиёти бўстонида шеърият сайли” деб номланган мусобақамизни сиз азизларга тақдим этамиз.Ўқувчиларнинг ижодкорлигини, билимдонлиги-ю,гўзаллигини ифода этувчи талант ва истеъдодини, ҳамда дунёқарашининг нечоғлик кенглигини кўриш ва кузатиш сиз азизларга ҳавола.Биз ўқувчиларимизни 2 гуруҳга ажратиб бу гуруҳларни:Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур деб атадик.Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди беқиёслиги,беназарлиги, сержилоллиги билан адабиёт оламида ўзига хос ва мос ўринга эга
• Ҳозир даврамизга мумтоз шеъриятимизни жаҳонга танитган буюк ўзбек шоири ва мутаффакири Алишер Навоийни таклиф этамиз.
• Мухайё – шеър “Навоий бобомлар”
• Сардор-ғазал ёд олади.
• Нафосат:
• Даврон мени ўтказди сари самондин,
• Ойирди мени бир йўли хонумондин ,
• Гоҳ бошима тож, гоҳ балойи таъма,
• Неларки бошима келмади даврондин.
• Даврамизга адабиётимиз тарихидага такрорланмас сиймолардан бири йирик адиб,буюк тарихчи , моҳир саркарда,буюк давлат арбоби, меҳрибон ота Заҳириддин Муҳаммад Бобурни таклиф этамиз.
• Салима – шеър.
• Пирназар-ғазал ёд олади.
• Мана энди гуруҳлар билан танишиб оламиз.
• Марҳамат Навоий гуруҳи.
• Гуруҳ шиори : Оз – оз ўрганиб доно бўлур,
• Қатра – қатра йиғилиб дарё бўлур.
• Марҳамат Бобур гуруҳи.
• Гуруҳ шиори: Ғамларинг била овут кўнглумни,
• Маърифат бирла ёрут кўнглумни.
• Алишер Файзнинг “Ассалому алейкум азизларим” қўшиғини
• Жорашев Пирназар ижросида тингланг.
• Мана энди гуруҳларнинг бажарадиган шартлари билан танишинг.
• 1-шарт-шоирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот.
• 2-шарт-Ғазалхонлик.
• 3-шарт-Баҳру-байт
• 4- А.Навоий ва З.М.Бобур рубоийлари ва ҳикматларидан ёд олиш.
• 5-шарт-ХХ аср ўзбек адабиётидан шеърхонлик.
• 6-шарт-Саҳналаштириш.
• Энди шартларимизни баҳолаш учун ҳакамлар ҳайъатини сайлаб оламиз.
• 1.Мактабимиз директори Фарҳод ака Моминов.
• 2.Мактабимиз химия ва биология ўқитувчиси Меҳринисо опа Элтаева.
• 3.Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Зулхумор опа Ахмедова.
• 4.Ўзбек тили ва адабиёт ўқитувчиси Ахмедова Садокат. Мана энди гуруҳларимизни баҳолаш учун ҳакамлар ҳайъати билан танишиб олдик.
• Энди биринчи шартимиз бўйича шоирларнинг ҳаёти ва ижоди.
• Марҳамат Навоий гуруҳи – Анартаева Зайнаб.
• Марҳамат Бобур гуруҳи – Азадбекова Зарнигор.
• Биринчи шартимиз бўйича қўйилган баҳолар.
• Иккинчи шартимиз - Ғазалхонлик.
• Ўқитувчи:
• Ҳазрати Навоийнинг ҳар бир ғазали мўжиза билан яратилган. Ҳар бир ғазалнинг ўз гўзаллиги, мароми, таъсирчанлиги қуввати бор. Ғазалдаги ҳар бир сўз қалам кучи билан шууримизда таъсир уйғотади, руҳимизда ажиб ҳислар пайдо этади,тафаккуримизни ғоялар сари етаклайди,бойитади.
• Ўқитувчи:
• Истадим сайр айламоқни мен ғазал бўстонида,
• Кулмангиз,не бор сенга деб Мир Алишер ёнида.
• Шеърият дунёси кенг,гулзори кўп, бўстони кўп,
• Ҳар кўнгил арзини айтур неки бор имконида.
• Эй мунаққид, сен ғазални кўҳна деб камситмагил,
• Севги ҳам Одам Атодин қолган инсон қонида.
• Эркин Воҳидов.

• Муаттар :Алишер Навоий ғазали.
• Кеча келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади,
• Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.
• Лаҳза-лаҳза чиқтиму чекдим йўлида интизор,
• Келди жон оғзимғаю ул шўхи батхў келмади.
• Ўқитувчи: Дархақиқат,қуёш каби сўнмас, олтин каби қороймас,мўжизакор нафис, ҳайратомуз гўзал,ранг-баранг ва сеҳрли бадият Навоий ва Бобурнинг соҳир сатрлари нақадар завқли, илҳомбахш,шавқли ва ибратлидир.
• Ҳаётимизни куй-қўшиқсиз,қалбларга ўт ёқувчи рақсларсиз тасаввур эта оладиган инсоннинг ўзи топилмаса керак. Негаки саънатга бўлган муҳаббат қон-қонимизга-ю, жон-жонимизга сингиб кетган.
• Ҳозир 2-шартимизни баҳолагунга қадар
• “Муножат” ғазалига Холикулова Наргиза ижросида рақс томоша қилинг. Муаттар:
• 2-шартимиз бўйича гуруҳларга қўйилган баҳолар.
• Сўзни ҳайъат аъзоларига берамиз.
• Раҳмат ишларингизга ривож, тани соғлик тилаймиз.
• 3-шартимиз Баҳру-байт.
• Бу шартимизда гуруҳлардан 2 тадан ўқувчиларни таклиф этамиз. Ўқувчилиримиз ғазал ва шеърларни ифодали ёддан ўқишади. Бунда шеърнинг охирги ҳарфидан бошланади
• Ўқитувчи:
• Менга Пушкин бир Жаҳону,
• Менга Байрон бир жаҳон.
• Лек Навоийдек бобом бор,
• Кўксим осмон Ўзбегим.
• (Эркин Воҳидов)
• Муаттар:
• Меҳри дарё устозларим изҳор этай ҳурматим,
• Рози қилинмоқ осонмас, дилдан этай хизматим.
• Мартабангиз юксак эрур бўлсин яна зиёда,
• Сизлар каби устоз бўлмоқ орзум эрур зиёда.
• Марҳамат Алишер Навоий гуруҳи.
• 3-шартимиз бўйича қўйилган баҳолар.
• Ўқитувчи:
• 4 -шартимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур рубоийларидан, ҳикматларидан намуналар келтириш. Ҳикмат бу ўтган аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўллари, авлодлар учун қолдирган маънавий бойликларидир.
• Алишер Навоийнинг тил ҳақидаги мисралари бизнинг кунларимизда ҳам ўз қийматини йўқотмаган.
• Ҳар кимки чучук сўз ила элга изҳор айлар,
• Ҳар нечаки ағёр дурур ёр айлар.
• Сўз қаттиғи эл кўнглини озор айлар,
• Юмшоғи кўнгилларни гирифтор айлар.
Муаттар:
• Сўздирки, нишон берур ўлукка жондин,
• Сўздурки, берур жонға хабар жанондин.
• Инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин,
• Билким,гуҳари шарифроқ йўқ ондин.
• Марҳамат Алишер Навоий гуруҳи.
• Ўқитувчи:
• 5-шартимиз ХХ аср ўзбек адабиётидан шеърларни ифодали ёддан ўқиш.
• Бир азиз бобом бор дунёда танҳо,
• Хуштабиат,хушқомат,мулойим доно.
• Кўнгилларнинг кенглиги ер, курра, осмон,
• Кўзлари нуроний, ойнаи жаҳон.
• Шоир, боғон ота, аллома сарвар,
• Умрини халқига берган халқсевар.
• Асрлар тақдирин олдиндан кўрган,
• Адолат уйига пойдевор қурган.
• Муаттар:
• Андаюрак парчаси қолди,
• Жонда фахр тўнғичим қолди.
• Ичган сувим,Ватаним қолди,
• Андижонлик Заҳириддин Бобур.
• Самардқандга ёв кўзин солди,
• Хонзодани ғанимим олди.
• Мен севган санамлар қолди,
• Андижонни соғинган Бобур.
• 5-шартимиз бўйича қўйилган баҳолар.
• Сўз навбатини ҳакамлар ҳайъатига берамиз.
• 6-шартимиз.Саҳналаштириш.
• Бу шартимизда гуруҳларимиз шоирлар ҳаёти йўлларидан ёки асарларидан саҳна кўриниш.
• 6-шартимиз бўйича қўйилган баҳолар.
• Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари инсоният маънавий меросининг бебаҳо хазинаси бўлиб қолаверади. Уларнинг шеърияти шайдолари сони тобора ортиб, асарларини илмий тадқиқ этувчи олиму уламолар сафи янада кўпайиб бораверишга ишончимиз комил.

• Ўқитувчи:
• Азиз ўқувчилар, Навоий ва Бобур боболаримизнинг бебаҳо асарларини сиз доимо ўқинг!
• Агар иймон изласангиз, тоҳир Навоийни ўқинг,
• Аввал ўқинг, ҳозир ўқинг охир Навоийни ўқинг.
• Нафс зуннорини ечган, халқи учун жондин кечган,
• Ишқ йўлига кириб ичган чоғир Навоийни ўқинг.
• Муаттар:
• Эли учун чекти жабр, қалбида қабр узра қабр,
• Барига айлаган сабр, собир Навоийни ўқинг,
• Мазлум ҳақин қилмай ҳазар амалдорлар бўлса юлар,
• Кулар бўлса зулм агар, ҳозир Навоийни ўқинг.
• Сўз навбати мактабимиз директори Фарҳод ака Моминовга берамиз.
• Педагогик ишларингизда ривож, оилаларингзга тинчлик,хотиржамлик тилайман.
• Сизга тилагимиз бир жаҳон бўлсин,
• Бошингизда офтобли, осмон бўлсин.
• Умрининг ғаройиб чоғидир бу дам,
• Саодат бирла у, нурафшон бўлсин.
• Бугунги иштирокчиларимизга миннатдорчилигимзни билдирамиз.
• Эътиборларингиз учун раҳмат!

Жамбил номли умумий ўрта мактаб биринчи тоифали ўзбек тили ва адабиёт ўқитувчиси Юлдашбекова Мухайё Миракбар қизи.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.