Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
Ўзбек  тили -

Ўзбек тили

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 1502 | Размер: | Автор: гость
. Ўзбек тили

Мавзу: Сифат даражалари.
Дарснинг мақсади:Ўқувчиларнинг сифат сўз туркуми юзасидан олган билимларини мустаҳкамлаш,сифат даражалари ҳақида тушунча бериш.
Ўқувчиларни ўз фикрларини изчиллик билан баён қилишга,мустақил гаплар тузишга ўргатиш;оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш.
Она тилига бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш,меҳнатсеварлик,ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Дарс услуби:”Шодлик доираси”,Гуруҳга бўлиш “1,2,3,”,”Ким чаққон”ўйини “Мақолларни давом эттир” ,”Мустақил иш”,”Тест билан ишлаш”.
Дарс жиҳози:”Сифат даражалари” мавзусига ишланган жадвал,тарқатмалар, рангли расмлар ,интеракактив доска,постер,фламастер.
Дарснинг бориши: Ташкилий қисм. Давоматни аниқлаш ва уй вазифасини текшириш.
Бизнинг шиор:”Ёшликда олинган илм тошга ёзилган нақш”кабидир.
Ўқувчилар смайклар билан 3-гуруҳга бўлиниб,бир-бирига тилак айтишди.
“Ким чаққон”ўйини орқали ўтилган дарсни мустаҳкамлаш.
Қуйидаги сифатларни 3гуруҳга ажратиб ёзинг.
(Ранг-тус,маза-таъми,хусусиятига кўра)
Одобли,сариқ,ширин,чаққон,яшил,мазали,меҳнатсевар,аччиқ, ширинсўз,қизғиш,тотли,кўм-кўк,нордон.
Навбатдаги машқ ўқувчиларнинг умумий сўз бойликларини аниқлашга бағишланган.(Бунда ўқувчилар ўтилган дарслар юзасидан от,сифат,феъл сўз туркумлардан имкони қадар сўз ёзади.
Сўнгра, ўқувчилар билан ўрганилган мустақил сўз туркумлари юзасидан такрорлаш машқлари ўрганилади.
1-гуруҳ ўқувчилари 1.От-сўз туркуми нима?
2.Отлар қандай сонда қўлланади?
3.Отлар гапда қандай вазифани бажаради.
2-қатор ўқувчилари “Сифат-сўз туркуми” юзасидан.
1.Сифат-сўз туркуми нима?
2.Сифатнинг неча хил белгилари бор?
3.Аслий ва нисбий сифат деганимиз нима?

Янги мавзу баёни: Сифат даражалари.
Сын есімнің шырайлары
Степени сравнения прилагательных
1.Оддий даража:
2.Қиёсий даража:
3.Орттирма даража:
3-гуруҳга расмлар тасвирланган постер берилади,шу расмга қараб
Оддий,қиёсий,орттирма даражаларига қоида тузади.
Ўқувчилар қоида тузиб тушунтиради.
1.Икки предматдаги бир хил белгининг ўзаро қиёсланмаган шакли оддий даража хисобланади.Масалан:тоғ, гул, совуқ, иссиқ, китоб, қўғирчоқ.
2.Предметдаги маълум бир белгининг бошқа предметдаги худди шундай белгидан ортиқ ёки камлигини кўрсатувчи даража қиёсий даража дейилади.Қиёсий даража оддий даражага –роқ қўимчаси қўшиш билан ясалади.Масалан: Бизнинг уйимиз сизнинг уйингиздан кичикроқ.
3.Предметдаги белгининг бошқа предметдаги шундай белгига миқдор жиҳатдан анча кўп эканлигини кўрсатувчи даража орттирма даража дейилади.Орттирма даража белги ифадоловчи сўздан кейин энг, жуда, ғоят, ниғоятда каби сўзлардан бирини келтиради.Масалан: Ёзувчининг енг яхши асарлари кўргазмага қўйилди.

Жадвал асосида тушунтириш.

Сифат даражалари.
Сифат даражалари. Даража кўрсаткичлари Мисоллар
1 Оддий даража - гўзал,баланд
2 Қиёсий даража -роқ гўзалроқ, баландроқ
3 Орттирма даража энг,ғоят,жуда Энг гўзал,баланд

Дарслик билан ишлаш.362-машқ.Берилган сўз бирикмаларни 1-гуруҳ оддий даража;2-гуруҳ қиёсий даража;3-гуруҳ орттирма даражаларга ажратиб ёзинг.
1.Ширин хаёллар-ширинроқ хаёллар-энг ширин хаёл;2.Баланд тоғ-баландроқ тоғ-энг баланд тоғ;3.Ажойиб
Совға-ажойиброқ совға-энг ажойиб совға;4.Серҳосил боғ-серҳосилроқ боғ-энг серҳосил боғ;5.Ҳунарли йигит-ҳунарлироқ йигит-энг ҳунарли йигит.

Дам олиш дақиқаси.

Тест устида ишлаш.
1.Отлар маъно англатишига кўра қандай турларга бўлинади?
А.Жонли ва жонсиз.
В.Аниқ ва мавҳум.
С.Атоқли ва турдош.
Д.Ясама отлар.
2.Сифат туркумига оид сўзлар қайси жавобда берилган?
А.Чиниққан,ўқиган,эсаётган.
В.Майин,ёқимли,қувноқ.
С.Сўнмас,оқар,сеҳрловчи.
Д.Биринчи,ишчи,тўқувчи.
3.Оддий даражадаги сифатлар қайси қаторда берилган?
А.Гўзал, хушёр, одобли
В.Силлиқроқ, новчароқ, бахтлироқ
С.Жуда яхши, нихоятда баланд, ғоятда қўрқинчли
Д.ям-яшил, оппоқ, кўм-кўк
4.Сифат қатнашаган гапни кўрсатинг.
А.Одамнинг юзи офтобдан иссиқ
В.Оз сўзла, кўп тингла
С.Тўғри одам эгри сўздан ор қилар
Д.Ёмонга яқин юрсанг балоси юқар
5.Сифат қайси қатордаги гапда бор?
А.Адоват эмас, адолат енгади.
В.Келмоқ ихтиёр билан, кетмоқ ижозат билан.
С.Ширин ёлғандан аччиқ ҳақиқат яхши.
Д.Яхшилик нур келтирар, ёмонлик зулмат.

Мақолларнинг давомини топ!
1.Оч ҳолини тўқ билмас,.........................(касал ҳолини соғ).
2.Яхши боладан- раҳмат ,.......................( ёмон боладан-лаънат).3.Кўз қўрқоқ-................(қўл ботир).4.Рост сўзни айт,.................(ёлғон сўздан қайт).5.Пиёзнинг пўсти кўп-..............(яхшининг дўсти кўп).6.Яхшининг сўзи –қаймоқ , ..................(ёмоннингсўзи-тўқмоқ).

Мустақил иш.
Нуқталар ўрнига керакли ҳарфларни қўйиш.
1.Аз.м.т б.ла.а. ич.да к.чл.ро.ид.р.
2.Оз с.з.а, к.п ти..ла.
3.Ях.ил.к нур ке.ти.ар,ём.нл.к зу.м.т.
4.Т.ғ эт.ги.а ўт.р.б, қи.иқ.рл. аф.о.а тин.л.д.к.
5.Ач.иқ с.в.л бе.иб ш.р.н жа.об к.т.а.
6.Оп.оқ п..та.ар ма.и.а би.а. те..л.и.

Дарс якуни:Конверт ичида саволларга жавоб берилиб,дарс мустаҳкамланди.

Баҳолаш. Гуруҳ сардорлари баҳолашди.
Рефлексия.Мен бугун дарсдан ўзимга нима олдим.Дарсда билганини ёки билгиси келадиган нарсаларни стикерларга ёзиб смайликларга ёпиштиради.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.