Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
Зид  маъноли  сўзлар -

Зид маъноли сўзлар

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 5093 | Размер: | Автор: гость
. Жанубий Қозоғистон вилояти Шимкент шаҳри
№ 105 Муқумий номидаги умумий ўрта мактабнинг
Ўзбек тили фани ўқитувчиси Пирметова Шарифа
Мавзу: Зид маъноли сўзлар
Ўзбек тили 5 - синф

I. Мақсад: а) таълимий: зид маъноли сўзлар ҳақида маълумот бериш;
б) тарбиявий: она тили ва ватанга меҳр-муҳаббат руҳида
тарбиялаш;
ёши улуғларга ҳурмат, меҳнатсеварлик туйғуларини камол
топтириш;
в) ривожлантирувчи: ўқувчиларнинг саводхонлигини ошириш
ифодали ўқишга ўргатиш, ижодкорлик, изланувчанлик
қобилиятларини ўстириш.

II. Дарс усули: аралаш дарс.

III. Дарс услуби: изланувчанлик, ижодкорлик, Ф.Вассерман технологияси
элементларини қўллаш.

IV. Дарс жиҳози: кодоскоп, слайд, кўчма тахта, матнлар, дарс режаси ёзилган
плакат.

V. Дарснинг бориши: а) ташкилий қисм:
саломлашиш, давоматни аниқлаш, ўқувчиларнинг
диққатини дарсга жалб этиш;
б) асосий қисм:
- мавзу ва мақсадни баён этиш;
- дарс режаси билан таништириш.
Дарс режаси.
1. Хотирани чарҳлаш машқи.
2. Вазифамни топ.
3. Ўйла, изла, топ.
4. Дарслик билан ишлаш.
5. Мақол сўз кўрки.
6. Ақлни чарҳла.
7. Матн билан ишлаш.
8. Тест билан ишлаш.
9. Мустаҳкамлаш.
10. Баҳолаш. Уйга вазифа.

Дарс ўқитувчининг кириш сўзи билан бошланади.
Сиз тилни асрангиз ҳар недан ортиқ,
Ягона заминни асрагансимон.
Боболардан қолган ноёб бу тортиқ,
Токи авлодларга етолсин омон.
Она тилимизни чуқур ўрганиб, авлоддан-авлодга етказиш бизнинг бурчимиз, дея диққатимизни дарсимиз мавзусига қаратамиз. Бугунги дарсимизда биз маънодош сўзлар ҳақида олган билимларни мустаҳкамлаб, зид маъноли сўзлар ҳақида маълумот оламиз.
- Режанинг биринчи қисмида хотирани чарҳлаш машқи.
Слайд орқали интерактив тахтада кўрсатилган сўзлардан ким кўпроқ эслаб қолади.
Сўзлар: пойтахт, мактаб, синфдош, гулзор, китобхон, мева, дўстлик, ватан, совға, ҳикоя, бахт, қуёш.
- Режанинг иккинчи қисмида ўқувчилар ёзган сўзлари иштирокида 4 та гап
ёзадилар.
Қозоғистон - менинг ватаним.
Қозоғистоннинг пойтахти - Астана.
Дўстлик - улуғ фазилат.
Мактаб - илм маскани.
- Режанинг учинчи қисмида ўқувчилар қуйидаги оҳангдош сўзларни маъноларини шарҳлайди.
Чақмоқ, от.

- Режанинг 4 – қисмида дарсликлардаги 149- машқ бажарилиб, янги мавзу тушунтирилади.
дўст – душман, узун- қисқа,
яхши - ёмон, оз – кўп,
эски - янги сўзларининг маънолари таққосланиб қоида чиқарилади.
Маънолари бир – бирига зид бўлган сўзлар зид маъноли сўзлар дейилади.
Ўқувчилар зид маъноси бор сўзлардан иборат мақоллар айтади ва зид маъноли сўзларни аниқлайди
Яхшига ёндош, ёмондан қоч.

Яхши сўз- жон озиғи,
Ёмон сўз – бош қозиғи.

Билимли минг яшар,
Билимсиз бир яшар.

Дўст бошга боқар,
Душман оёққа.

Рост сўзни айт,
Ёлғон сўздан қайт.

151- машқ.
Топишмоқдан зид маъноси бор сўзларни топиб, намунадагидек ёзилади.

Кўпинча юрар секин,
Пайт келса, экар экин.
Сув ичади керагида,
Олов ёнар юрагида.
Ҳўкиз эмас, ерни ҳайдар,
Барча унга раҳмат айтар,
Унинг иши жуда ҳам зўр,
Биласизми, бу . . .

Намуна: Секин- тез . . . . .
Сўнг ўқувчилар ўзлари мустақил зид маъноси бор сўзли топишмоқларни топиб айтадилар.

Кийиниб иссиқ ёзда,
Ечинади аёзда.

Ёзда салқини яхши,
Қишда ёлқини яхши. (дарахт).

Маржон-маржон юмалоқ,
Япроқлари шапалоқ,
Қора, қизил, ширин, оқ
Еб кўрмасдан ўйлаб топ. ( узум)

Оқ тош ола бўлади,
Ичидан чиқса қора бўлади. (жўжа).

Асалдан ширин,
Заҳардан аччиқ. (сўз).

- Режанинг 7 – қисмида матн билан ишлайдилар.
- Матнни ифодали ўқинг. Матндаги зид маъноли сўзларни топиб, дафтарга ёзиб олинг.
Яхшилик ва ёмонлик. Буларнинг бири қуёшли кундуз-у, иккинчиси эса зулмат қоплаб олган булутли кунга ўхшайди. Бирида қанча файз, бирида қанча дилсиёҳлик. Яхшилик баҳру дилингни очиб ўзига чорлайди. Ёмонлик табиатингни хира қилиб, кўнглингга ғашлик солади.
Демак, инсон қадр - қимматини улуғлаш ҳамиша яхши.

- Режанинг 8 – қисмида тест топшириқлари билан ишланади.
Слайд орқали тест топшириқлар кўрсатилади. Ўқувчилар тўғри жавобларни топадилар.

1. Оҳангдош сўзлар қаторини топинг.
а) ёш- қари
б) ўт, от, тут
в) дарс, сабоқ
г) кутубхона, ошхона

2. Маънодош сўзлар қаторини топинг.
а) шифокор, ишчи
б) ўт, от, тут
в) қишлоқ, шаҳар
г) катта, улуғ, буюк

3. Маънодош сўзлар қаторини топинг.
а) айт, ёз
б) ўқувчи, ёзувчи
в) дўст, душман
г) муаллим, устоз

4. Зид маъноли сўзларни топинг.
а) бор, юр
б) қора, оқ
в) айт, гапир
г) ўтир, ёт
5. Ёзилиши ва айтилиши бир, маъноси турлича бўлган сўзлар нима дейилади.
а) оҳангдош сўзлар
б) кўп маъноли сўзлар
в) маънодош сўзлар
г) зид маъноли сўзлар

6. Мудрамоқ сўзига маънодош сўзни топинг.
а) чарчамоқ
б) ухламоқ
в) қувонмоқ
г) йиғламоқ

7. Куз ойлари қайси қаторда берилган?
а) февраль, май, июнь,
б) октябрь, ноябрь, сентябрь
в) май, август, март
г) декабрь, январь, июль

8. Ўзбек крилл алифбосида нечта ҳарф бор?
а) 23 та
б) 33 та
в) 35 та
г) 25 та

- Режанинг 9- қисмида савол-жавоблар орқали дарсга якун ясалади.
Мустаҳкамловчи саволлар:
- Оҳангдош сўзлар деб нимага айтилади?
- Оҳангдош сўзлар кўп маъноли сўзлардан қандай фарқ қилади?
- Оҳандош сўзларнинг қандай белгилари бор?
- Маънодош сўзлар қандай сўзлар?
- Маънодош сўзлар қандай белгиларга эга бўлиши керак?
- Маънодош сўзларга мисоллар келтиринг?
- Зид маъноли сўзлар деб нимага айтилади?
- Зид маъноли сўзлар ёнма - ён келганда қандай ёзилади?
- Зид маъноли сўзлар ва маънодош сўзларнинг маъно ифодаланишини таққосланг.

- Режанинг 10 – қисмида дарсга хулоса қилиниб, ўқувчилар баҳоланади.
Уйга вазифа берилади.
VII. Уйга вазифа. 150- машқ;
зид маъноси бор сўзли шеърлардан топиб, ёд олиб келиш.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.