Наставник - сайт Открытых уроков. Учителя Казахстана. Образование в Казахстане
.
.
Мавзу: Қозоғистон-Менинг Ватаним. -

Мавзу: Қозоғистон-Менинг Ватаним.

Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 23859 | Размер: | Автор: ggggggggggggggggdfsf
. Мавзу: Қозоғистон-Менинг Ватаним.
Мақсад: 1. Ўқувчиларда ватанимиз Қозоғистондан фахрланиш, ғурурланиш туйғусини шакллантириш ва ватанимиз олдидаги бурчини англатиш.
2. Олган билимларини амалда қўллаш малакасини ҳосил қилиш.
3. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

Жиҳоз: Плакатлар, кроссвордлар, рамзлар, DVD.

Ўқувчилар давлат гимнини ижро этишади.
Ўқитувчи:
Ватан - ота – боболаримизнинг, бизнинг киндик қонимиз тўкилган жой, биз яшаётган, билим олаётган, меҳнат қилиб, ҳосил олаётган ер – бу бизнинг Ватанимиздир.
Ватан оиладан бошланади. Ватан сизу биз, бизнинг ота – она, опа – сингил, қариндош - уруғ, таниш – билишимиз, маҳалла кўй, қишлоғимиздир. Туманлар бирлашиб, вилоятларни, вилоятлар бирлашиб – Қозоғистон Республикасини ташкил этади.
Биз шу ватан ҳавосидан нафас оламиз, сувини ичиб, нонини еймиз. Демак, умримиз мобайнида шу Ватанга содиқ бўлишимиз, халқига хизмат қилишимиз керак.
Бошловчи:
Ватан! Қадим-қадимлардан оташ олови сўнмай келаётган муқаддас ўчоқ! Ватан-суйганларни эр қилган, нонкўрларни кўр қилган илоҳий тупроқ.
Ватан - гоҳ кулдириб, багоҳ йиғлатган мўъжиза қўшиқ, афсунгар наво!
1- ўқувчи:
Ватан - она тил, ота-тарих!
Тарихинг достонларда,
Чиройли бўстонларда.
Қудратинг султонларда,
Она Ватаним, Қозоғистоним!
Тарихингни ёдлайин
Юракда ардоқлайин,
Номи буюк Қозоғистоним!
2 – ўқувчи:
Қозоғистон менинг улкан буюк Ватаним,
Мустаққилсан, эркинсан қадамларинг сервиқор.
Нурсултон оға сарбон, карвон йўлинг жилокор
“Ватан - 2050” мақсад аниқ устивор.
Бошловчи:
Ватан - бу илдиздир. Бу юртда илдиз отмаган, унинг тупроғини ҳурмат қилмаганлар бу ерни Ватан қилолмайди. Илдиз рўпарангда боболар арвоҳи чирқиллаб туришидир.
3 – ўқувчи
Илдиз - шу ернинг тилини, урфини фақат тилига эмас, қалбига сингдиришидир. Бизнинг боболар ҳам Туркистонни Ватанимиз, дейди, чунки илдизимиз, бизни кўкартирувчи, яшайдиган тупроқ шу ерда. Биз бу тупроқни ҳеч қаердан топа олмаймиз. Тупроғини унутган одам - ўзлигини унутган одамдир. Ватан ўрнини ҳеч нарса босолмайди.
4– ўқувчи
Остонамдан бошланган Ватан, кўзимнинг қорачиғида ястанган Ватан, сени англаб етдимми мен! Юрагимда туғилган ифтихор, йўлларимда йўргакланган ҳаяжон сенсан - Ватан! Саксонида саккиз яшар боладек беғубор қалб эгаси, донишмандим отам-сенсан Ватан! Оёғимга кирган тиканни кипригида суғурган жонсарак, безовта она-сенсан Ватан! Умидларга осилиб, қадамларга эргашиб, гиёҳларнинг улкан дарахтларга айланишини кутиб яшаётган болам - сенсан Ватан! Аллаларни илғаб олиб, кўзмунчоққа нурдай илиниб, бағрингда бек бўлиб, мендан кейин болам ётган, боламдан сўнг мағзим ётган бешигимдан бошланган - Ватан! Таърифингни ҳайратларда кўрганимни айтаман.
5 – ўқувчи
Мустақилликка эришиши осон бўлдими. Бу Мустақиллик Қозоғистоннинг ўсиши, гуллаши ривожланиши демакдир. 16 декабрь. Бу кун мардлик ва жасурлик, қайғу ва ҳасрат оралаган ҳам ёрқин, ҳам қорали ҳам қувончли кун эди. Чунки бу кун бизнинг халқимиз ўз мустақиллиги учун бош кўтарган ёшлар ишларини, ўқишларини ташлаб, майдонга чиқишди. Бу қайғули кунда қанча-қанча юзлаган ёшлар Ватанимиз озодлиги учун ўз жонларини аямадилар. Бизнинг, мустақилликни қўлга киритиб, мана шундай тинч ва осуда ҳаёт кечиришимизда уларни ҳиссаси катта.
Бошловчи:
Келинг биргаликда “Атамекен” қўшиқ куйлаймиз..
Саҳна кўриниш «Булбул ноласи».
Подшоҳ: Акбар
Булбул: Илёра
Дониш бобо: Салимбой
Хизматкаорлар: Шохрух, Хамрох
Бошловчи:
Навбат қозоқ миллий рақсига қизлар ижросида.(Фазилат, Зарина)
Бошловчи:
Ватан тўғрисида қандай мақоллар биласиз?
1 – ўқувчи:
Айрилмагин элингдан,
Қувват кетар белингдан.
2 – ўқувчи:
Булбул чаманни севар,
Одам - ватанни.
3 – ўқувчи:
Ватанга фалокат – ўзингга ҳалокат.
4 – ўқувчи:
Ватангадо бўлгунча, кафангадо бўл.
5 – ўқувчи:
Ватани борнинг бахти бор,
Меҳнати борнинг – тахти.
6 – ўқувчи:
Отан үшін отқа түс күймейсің
7 – ўқувчи:
Отан – отбасынан басталады.
8 – ўқувчи:
Отан оттанда ыстық.
«Тинчлик қўшиғи» билан якунланади.
Ўтди қанча замонлар,
Бағрингдан оқиб қонлар.
Озод Ватан бўлдинг сен,
Муборак бу давронлар.
Шу кунларга етай деб,
Шаҳид кетди ўғлонлар.
Бағрингда кулсин қуёш,
Кипригингга олма ёш.
Сафларимиз мустаҳкам,
Энди ёвга эгма бош.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.