.
.
Юсуфалиева Бибайша Ахмаджановна, Сифат – сўз туркуми
Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 3963 | Размер: | Автор: гость«Шаштөбе» жалпы орта мектебінің
өзбек тілі және әдебиеті пәні мұғалімі
ОҚО, Кентау қаласы
Мавзу: Сифат – сўз туркуми
Мақсад: 1. Ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш;
2. Имло саводхонлигини кузатиш ва тезкор фикрлашни, тўғри жумлалар
тузишга ўргатиш;
3. Она тилига меҳр-муҳаббат уйғотиш,эстетик руҳидатарбиялаш,ижодий
изланувчанлик қобилиятларини ошириш.
Дарснинг услуби: янги технологияларнинг айрим элементлари, ижодкорлик, изланувчанлик.
Дарс усули: гуруҳли мусобақа
Дарснинг жиҳози: Интерактив доска, таблица жадваллар.
Дарснинг бориши:
Машғулот бошлашдан олдин очиқ дарснинг шартлари билан таништириш.
Очиқ дарс шарти:
1. Уйга ишни ўқитиш
2. “Ақлингни чархла” ўйини
3. Янги мавзу(оғзаки ва ёзма машқлар бажариш)
4. Сирли сандиқча саволлари.
5. Хотира машқи
6. Семантик жадвал
7. “Ким биринчи” ўйини
8. Кубизм стратегияси
9. Ижодий иш
10. Ўқувчиларни баҳолаш ва уйга иш бериш.
Шарти эълон қилингач, ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб оламан. “Ғунча” ва “Ниҳол” гуруҳлари.
Гуруҳларга бўлгач ўқувчиларга уйга вазифа ўқитилиб, икки гуруҳ ўқувчиларига “Ақлингни чархла” ўйини бошланади. Унда иккала гуруҳ ўқувчиларига саволлар айтилади.
“Ғунча” гуруҳи саволлари
1. Синонимлар деб нимага айтилади?
2. Ибора деб нимага айтилади?
3. Янги пайдо бўлган сўзлар деб нимага айтилади?
4. Ўзак деб нимага айтилади?
5. Сўз ясовчи қўшимча деганимиз нима?
6. От деб нимага айтилади?
7. Мавҳум отлар деб нимага айталиди?
8. Атоқли отлар деб нимага айтилади?
“Ниҳол” гуруҳи саволлари
1. Омонимлар деб нимага айтилади?
2. Антоним сўзлар қандай ҳосил бўлади?
3. Шевага хос сўзлар деб нимага айталиди?
4. Жуфт сўзлар қандай ёзилади?
5. Сўз ўзгартувчи қўшимчалар неча турли?
6. Аниқ отлар деб нимага айтилади?
7. Турдош отлар деб нимга айатилади?
8. Атоқли отлар қандай ёзилади?
Янги мавзуни бошлашдан аввал ўтган мавзуларни мустаҳкамловчи саволлар:
1. Мустақил сўз туркумлари қайсилар?
2. Уларнинг бошқа сўз туркумларидан фарқи қандай?
3. Сиз қайси мустақил сўз туркумларини ўргандингиз? – каби саволларга жавоб олинади.
Янги мавзу: “Сифат – сўз туркуми”
Сифат нарса – буюмнинг ранги (оқ,кўк,сариқ), ҳажми(катта-кичик), шакли(юмалоқ, узунчоқ), мазаси(ширин, аччиқ), хусусияти(яхши, қўпол), ҳислати(чаққон, моҳир), ўрин ёки пайтга муносабати(ёзги, кишки) кабиларни ифодалайди.
Шахс ва нарса буюмларнинг белгисини, хусусиятини, рангини, хажмини, мазасини, турини билдирадиган сўзлар туркуми сифат деб аталади. Қандай? Қанақа? Қайси? каби сўроқларга жавоб бўлади.
Сифатлар маъноси ва айрим грамматик белгисига кўра аслий ва нисбий сифатларга ажралади.
Белгини бевосита англатиб, уни даражалаб кўрсата оладиган сифатлар аслий сифат ҳисобланади. Масалан: баланд, яхши.
Нарса-буюм белгисини ўрин ёки пайт тушунчасига нисбатлаш, мўлжаллаш, бошқа нарсага ўхшатиш каби маънолар орқали ифодаланадиган сифатлар нисбий сифатлар дейилади. Нисбий сифат белгини даражалаб кўрсатмайди. Масалан: боғдаги (мева), ташкилий(масала) каби
Нисбий сифатлар -ий, -вий, -симон, -лик, -чи, -ки, -қи, -даги қўшимчалари воситасида ясалади. Гапда аниқловчи, кесим, ҳол вазифаларида келади.
Шахс, нарса-буюм ва ҳодисаларга хос белгиларни миқдори жиҳатидан солиштириб, бир-биридан фарқланиш сифат даражалари дейилади. Сифатлар юқоридаги хусусиятига кўра оддий, қиёсий ва орттирма даражаларга бўлинади.
290-машқ. Сўз бирикмаларини тузиш.
Баҳорги гул, чопқир от, айёр тулки, катта уй, қизил помидор.
291-машқ. Гапларни кўчириб, сифатларнинг тагига чизиш.
Боғдаги олма-ўриклар оппоқ гулга кирди. Кенг ва ёруғ синф хоналари болаларга мунтазир бўлиб турибди. Бу йил далалардаги баҳордаги ишлар анча эрта бошланди. Шаҳар қишлоқларда кенг йўллар қурилиб, баланд бинолар қад кўтармоқда.
289-машқ. Гапларни кўчириб қиёсий даражали сифатларнинг тагига чизинг.
Хуснихат машғулотини жорий этгандан сўнг ёзувимиз чиройлироқ бўла бошлади. Қаршимиздаги тоғ чўққиси, ёнидагига қараганда анча баландроқ кўринади. Товуқларнинг тухуми ўтган йилгидан йирикроқ.
Янги мавзу тушунтирилиб, машқлар бажарилгач, кейинги шартимиз “сирли сандиқча” саволлари берилади. Бунда грамматик топишмоқлар айтилиб, жавоби топилади.
“Ғунча” гуруҳи
1. Предметнинг уч шахснинг
эгасини билдирар,
Бирлик-кўплик, уч шахсда
От сўзларга кўшилар?
2. Нарсаларни кичрайтар,
Айримларни эркалар
Улар қай қўшимчалар,
Кимлар номларин айтар?
3. Аташ бор маъносида,
Беш ҳарф бор маъносида?
4. –нинг,-дан,-да,-гани
Ким дегани?
“Ниҳол” гуруҳи
1. Москов боради Ахмад,
Тошкент борар Муҳаммад.
Москов, Тошкент, Муҳаммад.
Ва Аҳмад қандай сўзлар
2. Маъносида нарса номи,
Ҳам ким? нима? сўроғи
3. Бош ҳарфдан дўпписи бор,
Қўштирноқдан тўни бор?
4. Икки товуш номида
Барча номлар номида
Кейинги шартимиз “Хотира машқи” бунда берилган сонлар ўрнига ҳарфлар қўйиб сўзлар, яъни сифат ҳосил килиш.
25 10 18 16 11 13 10 31 23 26 10
ч и р о й л и я х ш И
33 10 9 10 13 12 1 20 20 1
қ и з и л к а т т А
17 1 9 20 19 1 18 10 33
п а с т с а р и қ
Кейинги шартимиз “Семантик жадвал” деб номланади, бунда от ва сифатни аниқлаш керак.
Семантик жадвал
Сўзлар От Сифат
Анвар +
Кўк +
Баланд +
Қалам +
Ўқувчи +
Аччиқ +
Ширин +
Бола +
Китоб +
Мовий +
Карам +
Олма +
Ундан кейинги шартимиз “Ким биринчи” деб номланади. Бунда берилган ҳарфларга кимлар кўпроқ сўзлар(сифат) ёзиш мусобақаси
Ким биринчи
с, т, а, б, к, қ, и, о, у
ш, а, к, у, н, д, я,
с, м, ч, п
Сариқ, тўқ, анқов, баланд, кўк, қаттиқ, ифлос, аччиқ, кичик, узун, нордон, доира, яхши, салқин, мўрт, чиройли, пишиқ.
Ундан кейинги шартимиз “Кубизм стратегияси” деб номланади. Унда ўқувчилар кубикни танлайди. Унда чиққан сонлар саволи айтилади, саволга жавоблари айтилади.
1. Сифат деб нимага айтилади?
2. От қандай сўроққа жавоб бўлади?
3. Аслий сифат деб нимага айтилади,
4. Сифат даражалари неча турли?
5. Нечта келишик бор?
6. Сифат гапда қандай вазифада келади?
Бу шартга ҳар иккала гуруҳ ўқувчилари жавоб беришади. Ундан кейин ўқувчилар ижодий иш билан шуғулланади. Берилган сифатларни қатнаштириб гаплар тузиш.
Берилган сўзлар: сариқ, катта, баланд, чиройли, ширин, узун, қизил, юмшоқ, тоза, кенг
“Ғунча” гуруҳи
Бизнинг мактабимиздаги синфлар тоза ва кенг.
Боғдаги сариқ, қизил гуллар очилди.
Салиманинг сочи жуда узун.
Дўконда юмшоқ ва ширин нонлар сотилмоқда.
“Ниҳол” гуруҳи
Бизнинг мактабимиз баланд экан.
Баҳор келиши билан мактаб боғи чиройли кўринар экан.
Мактабимиз спорт зали катта ва чиройли экан.
Ўқувчилар кенг ва ёруғ синфларда ўқийди.
Дарснинг якунида ўқувчилар билимини изоҳлаш ва ғолиб гуруҳни аниқлаш. Бунда “Ниҳол” гуруҳи I ўрин, “Ғунча” гуруҳи II ўринни олишди. Ғолиб гуруҳ аниқлангач, ўқувчиларни баҳолаш.
Уйга иш 300-машқ.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.