.
.
Абдикаимова Захира Анарметовна , Т.Адашбоевнинг “Олтин ёлли тулпор” шеърини ўрганиш
Сабақ жоспары | Документы | Қосымша сабақ жоспары Загрузок: 0 | Просмотров: 1383 | Размер: | Автор: гость№108 Хамза атындағы жалпы орта мектебінің өзбек тілі мен әдебиеті пәні мұғалімі
ОҚО, Шымкент қаласы
Дарс мавзуси: Т.Адашбоевнинг “Олтин ёлли тулпор” шеърини ўрганиш
Дарс мақсади:
1. Таълимий: “Олтин ёлли тулпор” шеърини ифодали ўқишга ўргатиш, ўқиган ва кўрганларини тасвирлаш малакаларини ўстириш.
2. Тарбиявий: ўқувчиларни сабр-тоқатли бўлиш, борига қаноат қилиш руҳида тарбиялаш.
3. Ривожлантирувчи: мустақил, ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш.
Дарс жиҳозлари: техника воситалари, тарқатма материаллар, матнлар, қоғоз, фломастер.
Дарс типи: аралаш
Дарс услуби: суҳбат, аралаш ўйин, тестдан фойдаланиш.
Кутиладиган натижалар:
1. Ўқувчиларнинг билим даражаси кенгаяди.
2. Имон-эътиқод ҳақидаги тасаввурга эга бўладилар
3. Имони дарз кетган кишиларнинг феъли ҳақида билиб оладилар.
4. Борига қаноат қилмаган нафс бандаларига берилган жазо ҳақида фикр юритадилар
Дарснинг бориши:
І. Дарсни ташкил этиш
а) ўқувчиларнинг кайфиятини кўтариш:
Бизга ёрқин кун керак,
Мусаффо осмон керак.
Қувончларга беланган,
Бахтли умр, нур керак
б) ўқувчилар ранглар асосида гуруҳларга бирикишади:
“Ақллилар” гуруҳи
“Билимдонлар” гуруҳи
“Зиёлилар” гуруҳи
в) гуруҳ сардорини сайлаш ва унга баҳолаш варағини топшириш
№
Ўқувчининг исми-фамилияси Уй вазифаси 1-топшириқ 2-топшириқ 3-топшириқ 4-топшириқ 5-топшириқ 6-топшириқ
Жами
1
2
3
25-30 балл – “5” баҳо
19-24 балл – “4” баҳо
14-20 балл – “3” баҳо
ІІ. Уй вазифасини мустаҳкамлаш
а) «Ақлий ҳужум» стратегияси орқали ўқувчиларга саволлар берилади:
1. “Менинг ўғригина болам” ҳикояси кимнинг қаламига мансуб? (Ғ.Ғулом)
2. Ғ.Ғуломнинг қандай қиссаларини биласиз? (“Шум бола”, “Нетай”, “Ёдгор”)
3. А.Навоийнинг энг сўнгги асари қайси? (“Махбуб ул-қулуб”)
4. З.М.Бобурнинг энг машҳур асари қайси? (“Бобурнома”)
5. Азиз асримизнинг азиз онлари,
Азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир, шоҳ сатрлар-ла
Безамоқ чоғидир умр дафтарин.
Ушбу шеър кимнинг қаламига мансуб? (Ғ.Ғулом)
6. Бу йил Буюк Ғалабанинг неча йиллигини нишонлаймиз? (70 йиллиги)
7. Оҳужоним қора .....,
Бунга қайноқ .....,
Оҳужоним, тингла .....,
Баланд кўтар .....,
Нуқталар ўрнига керакли сўзларни қўйинг. (... кўзим, ...ёшгинанг, ...сўзим, ...бошгинанг)
8. Бир асрда яшаб, ижод этган Абдуллалардан кимларни биласиз? (Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов)
9. Дарё сувини баҳор тоширар одам қадрини ... Мақолни давом эттиринг. (...меҳнат оширар)
10. Қозоғистоннинг келажаги кимнинг қўлида? (Билимли ёшларнинг қўлида)
б) иншо. 5минут
1. Ватан муҳаббати
2. Биз тинчликни истаймиз
3. Билим ва бойлик
ІІІ. Т.Адашбоевнинг “Олтин ёлли тулпор” шеърини ўрганиш
1) Т.Адашбоевнинг шеърий тўпламлари, замондошлари ҳақида, асарларини қайси тилга таржима қилинганлиги ҳақидаги маълумот слайд орқали кўрсатилади
«Рақамлар тилга кирганда»
1939 йилда Турсунбай Адашбаев Қирғизистоннинг Ўш вилоятига қарашли Олабуқа туманида туғилган.
1967 йилда «Камолнинг олмаси» деб номланган биринчи китоби нашр этилган.
2002 йилда «Ҳуштак чалиб турасиз» деган китобини босмадан чиқарди.
2001 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
2003 йилда «Орзуларим- қўш қанотим» номли тўплами чоп этилди.
Шеърий тўпламлари
2) Ўқитувчи “Олтин ёлли тулпор” шеърини ёддан айтади. Шеърга мос лавҳалар слайд орқали кўрсатилиб борилади.
IV. Асосий қисм:
1. Слайд орқали гуруҳларга саволлар берилади.
2. «Ўзини – ўзи баҳолаш» стратегияси
Ўқувчилар ўз билимларини ўзлари баҳолайдилар
Мен кўп билдим (ўргандим) Мен кўп ўрганмадим Мен кам ўргандим
Мен билимимни баҳоладим 3 2 1
Мустақил иш 3 2 1
V. Дам олиш дақиқаси:
Ўқитувчи ўқувчилар билан бирга “Тулпор” қўшиғини куйлайди.
VI. Мавзуни мустаҳкамлаш:
1. “Олтин ёлли тулпор” шеъри сизга ёқдими, нималарни билиб олдингиз?
2. Шеър сизда қандай таассурот қолдирди? деган саволлар берилади.
VII.Баҳолаш:
Гуруҳ сардори қўйилган баҳоларни эълон қилади. Якуний баҳони ўқитувчи изоҳлаб қўяди.
VIII. Уйга вазифа:
Т.Адашбоев шеърларидан ёд олиш.
IX. Дарс рефлексияси:
1. Бугунги дарс сизга ёқдими, нималарни билиб олдингиз?
2. Дарс сизда қандай таассурот қолдирди?
3. Дарс давомида нималарни ҳис этдингиз?
4. Машғулот давомида имон-эътиқод ҳақида нималарни билиб олдингиз?
Ўқувчилар дарс жараёнида олган таассуротларини рангли стикерларга ёзиши ва “Ишонч дарахти”га осишини айтади.
Скачать методички (классные уроки) для учителей по разным предметам: история, литература, физика. Как провести урок с учеником, вам поможет грамотно составленный план урока. Занятия по математике, литературе, физике, информатике, химии, психологии.
.